Ўн нафар ғолиб NASA космик марказига ташриф буюради
Ўзбекистонда “NASA International Space Apps Challenge 2026” халқаро хакатонининг миллий босқичи якунланди.
Унда 500 нафарга яқин иштирокчи қарийб 100 та жамоага бирлашди. Икки кун давомида иштирокчилар NASAнинг очиқ маълумотлари асосида лойиҳалар ишлаб чиқди ва уларни ҳакамлар ҳайъатига тақдим этди.
Бу йилги Республика босқичи Узcосмос агентлиги ташаббуси билан Inno Technopark, Сеҳриё мактаби, «ЗИЁ ФОРУМ» илм-фан ва таълимни ривожлантириш жамғармаси, АҚШнинг Ўзбекистондаги элчихонасининг American Spaces in Uzbekistan дастури ҳамда Skillbox билан ҳамкорликда ўтказилди.
Ҳар бир жамоага танланган вазифани ўрганиш, мос маълумотларни топиш ва таклиф этилган ечим шу маълумотлар асосида қандай ишлаш мумкинлигини кўрсатиш учун 48 соат берилди. Халқаро дастур Ерни кузатиш, маълумотларни таҳлил қилиш ва визуаллаштириш, сунъий интеллект ҳамда машинали ўқитиш йўналишларини қамраб олди. Дастурга космик технологиялар, астрономия, сайёраларни ўрганиш, экотизимлар ва барқарор ривожланиш бўйича вазифалар ҳам киритилди.
[gallery-32525]
Саралаш якунларига кўра, ўн нафар ғолиб NASA космик марказларига ташриф буюриш ва ўз ишланмаларини тақдим этиш имкониятига эга бўлди.
Н. Раҳмонова,
А. Алижонов (сурат), ЎзА