Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг мажлисида “Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 244-моддасига қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш тўғрисида”ги қонун лойиҳаси кўриб чиқилди.

Қайд этилганидек, қонун лойиҳаси билан Жиноят кодексининг 244-моддаси учинчи қисм билан тўлдирилиб, унда оммавий тартибсизликлар содир этиш мақсадида ўқувдан ўтганлик учун алоҳида жавобгарлик чоралари белгиланмоқда.  

Шу билан бирга, Жиноят кодекси 244-моддасининг тўртинчи қисмида оммавий тартибсизликларни молиялаштирганлик учун тўғридан-тўғри жавобгарлик кўзда тутилмоқда. Бундан ташқари, ушбу модда янги бешинчи қисм билан тўлдирилиб, унда ўқувдан ўтган шахс ўз хоҳиши билан ўқувдан ўтгани ҳақида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга мурожаат қилган тақдирда, жиноий жавобгарликдан озод қилиниши белгилаб қўйилмоқда.  

Қуйи палатада қонун лойиҳасини такомиллаштириш давомида берилган таклиф-тавсиялар инобатга олинди, бир қатор таҳририй тузатишлар киритилди.  

Муҳокамаларда ушбу қонун лойиҳасининг қабул қилиниши мамлакатимизда тинчлик ва осойишталикни таъминлашга, жиноятларни профилактика қилишга хизмат қилиши алоҳида эътироф этилди, бир қатор саволлар ўртага ташланди ва мутасаддилар томонидан жавоблар қайтарилди.  

М.Комилова,

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Оммавий тартибсизликларни молиялаштирганлик жавобгарликка сабаб бўлади