ФОТОРЕПОРТАЖ

Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Бухоро вилоят кенгашида ўтган давр мобайнида маънавий-маърифий ва спорт соҳасида амалга оширилган тадбирлар ва келгуси режалаштирилаётган  истиқболли ишлар юзасидан матбуот анжумани ўтказилди.  

Анжуманда Касаба уюшмалари томонидан  амалга оширилаётган маънавий-маърифий ишларнинг таъсирчанлигини ошириш, қабул қилинаётган қонун ҳужжатларининг мазмун-моҳиятини кенг жамоатчиликка етказиш, ишчи-ходимларнинг дунёқарашини юксалтириш, мафкуравий иммунитетини мустаҳкамлаш борасида олиб борилаётган ишлар ҳақида  маълумот берилди.  

Тадбир доирасида  27 июнь – Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни  муносабати билан вилоятда фаолият олиб бораётган соҳа фаоллари ва меҳнат фахрийларини тақдирлаш маросими ташкил этилди.  

[gallery-18043]

Шунингдек, Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг вилоят кенгаши томонидан 2024 йилнинг иккинчи ярми давомида ўтказиладиган маданий-маърифий ва спорт тадбирларини  Бухоро вилояти телерадиокомпанияси ҳамда “Бухоронома” ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти томонидан ёритилиши бўйича уч томонлама ҳамкорлик режаси имзоланди.

Тоҳир ИСТАТОВ (сурат), ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Оммавий ахборот воситалари ходимларининг меҳнати эътироф этилди