Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасида 27 июнь – Матбуот ва оммавий ахборот воситалари кунига бағишланган маърифий тадбир бўлиб ўтди.

Уюшма раиси, Ўзбекистон халқ шоири Сирожиддин Саййид бугун дунёда кечаётган мураккаб бир даврда самимий, юракдан чиққан яхши сўзга эҳтиёж ҳар қачонгидан ҳам кўпроқ эканини таъкидлади.  

[gallery-18003]

–Ўзбекистондаги ижобий ўзгаришлар сабаб дунё мамлакатлари тобора кўпроқ бизнинг диёримизга интилмоқда, – деди уюшма раиси Сирожиддин Саййид. – Юртимиздаги янгиланиш жараёнларини жаҳонга танитишда оммавий ахборот воситаларининг ҳиссаси бениҳоя катта бўлмоқда. Қаламкашлик игна билан қудуқ қазишга тенг эканини Президентимиз доим таъкидлайди. Айни пайтда ижод аҳли, шу жумладан, журналистларнинг заҳматли меҳнати ҳамиша  эътибор ва эъзозда. Давлатимиз раҳбарининг соҳа ходимларига йўллаган табриги, бир гуруҳ журналистларнинг Ватанимизнинг орден ва медаллари билан тақдирланиши ҳам бунинг амалий исботидир.  Бугун оммавий ахборот воситалари ҳар қачонгидан ҳам ҳушёр бўлмоғи давр талабига айланди.  

–   Мамлакатимиздаги адабий жараёнлар шиддатли тарзда кечмоқда, – деди “Ўзбекистон тарихи” телеканали директори Шуҳрат Ҳайитов. – Ўзбек адабиёти тарихига доир китоблар, изоҳли луғатлар хорижда чоп этилмоқда. Ҳамкасбларимиз адабий жараёнларни ёритишда чарчамасликларини тилаб қолган бўлардим.    

Тадбирда бир қатор ижодкорлар уюшма аъзолигига қабул қилинди. Оммавий ахборот воситалари ходимларига бадиий адабиётлардан иборат китоб тўпламлари туҳфа этилди.  

Н.Усмонова,  

Ойбек Пардаев (сурат),  

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Оммавий ахборот воситалари ҳар қачонгидан ҳушёр бўлмоғи лозим