2024 йилда Омбудсманга фуқаролардан иқтисодий ҳуқуққа оид 6 мингдан ортиқ мурожаат келиб тушган. Ушбу мурожаатларнинг 9 фоизи фирибгарлик ҳолатлари билан боғлиқ бўлган.

Омбудсман ахборот хизматининг маълум қилишича, фуқароларнинг шахсий маълумотлари асосида турли тижорат банкларидан кредит ажратиш ҳолатлари сезиларли даражада кўпайган. 2023 йилда шундай мурожаатлар сони 110 тани ташкил қилган бўлса, 2024 йилда бу рақам 42 фоизга ошган.

Мурожаатларнинг 60 фоизида ўзини “Click” компанияси ёки Марказий банк ходими сифатида таништирган шахслар фуқароларнинг шахсий маълумотларидан фойдаланган ҳолда, онлайн кредит расмийлаштирган. Айрим ҳолатларда эса бир шахс номига 5-6 та тижорат банкларидан кредитлар расмийлаштирилган.

Ушбу мурожаатлар юзасидан ички ишлар органлари терговчилари томонидан тижорат банкларига ушбу фуқаролар кредит маблағларидан ўзлари фойдаланмаганлиги ҳамда фуқаровий даъвогар деб топилганлиги, шунингдек, айбдор шахслар топилгунига қадар кредит қарздорлиги ҳамда унга фоизлар ҳисоблашни тўхтатиб туриш юзасидан топшириқлар юборилган.

Жиноят процессуал кодексининг 36-моддасида терговчининг ўз юритувидаги иш бўйича қонунга мувофиқ берган ёзма топшириқлари ва қарорлар барча корхоналар, ташкилотлар, мансабдор шахслар ва фуқаролар учун мажбурий экани белгиланган. Лекин, шунга қарамай банклар томонидан фирибгарлик натижасида алданган фуқаролардан кредитни тўлаш талаб қилиб келинмоқда.

Омбудсман томонидан ушбу йўналишдаги мурожаатлар бўйича фуқаролар манфаатида Фуқаролик ишлари бўйича судларга 5 та даъво аризаси киритилиб, банклар билан тузилган кредит шартномалари ҳақиқий эмас, деб топилди. 1 нафар фуқаро номига олинган кредит маблағлари унинг фойдасига қайтарилиб, маънавий зарар ундирилишига эришилди.

Мазкур соҳадаги муаммолар билан боғлиқ мурожаатларнинг ўсишига асосан, аҳолининг эҳтиётсизлиги, ахборот хавфсизлиги ва иқтисодий билимларининг етарли эмаслиги сабаб бўлмоқда.

Соҳадаги ижобий ютуқлардан бири шуки, Марказий банк кредит ташкилотлари томонидан жисмоний шахсларга онлайн кредит ажратиш жараёнида банк карталари билан боғлиқ шубҳали фрод операцияларининг олдини олишга қаратилган вақтинчалик тартиб жорий қилди. Мазкур тартиб 2024 йилнинг 1 ноябридан 2025 йил 1 апрелга қадар амал қилиши белгиланди.

Марказий банк томонидан тақдим этилган маълумотларга кўра, 2024 йилда фирибгарлик йўли билан фуқаролар номига онлайн кредит ажратиш орқали 463 ҳолатда қарийб 15 миллиард сўм миқдорда моддий зарар етказилган.

Бир нарсани ёдда тутиш зарурки, ахборот технологиялари ривожланган сари, янгидан-янги алдов ва фириб бериш усуллари ҳам ўйлаб топилмоқда. Ахборот хавфсизлигини таъминлаш ва фирибгарлик ҳолатларидан сақланиш учун қуйидагиларга риоя қилиш тавсия этилади.

Паспорт маълумотлари, банк карталари рақами ва ПИН-код каби шахсий маълумотларни ҳеч кимга ошкор қилмаслик; шахсий маълумотларингизни ижтимоий тармоқларда ёки номаълум шахсларга юборишдан сақланиш; телефонга келган тасдиқлов кодлари, пароллар ёки банк иловаларига кириш маълумотларини ҳеч кимга айтмаслик; ижтимоий тармоқлар ёки электрон почта орқали келган нотаниш файллар, ҳужжатлар ёки ҳаволаларни юклаб олмаслик (улар вирус ёки зарарли дастур бўлиши мумкин); нотаниш рақамлар, хусусан, чет эл рақамларидан келган қўнғироқлар ва видеоқўнғироқларга жавоб бермаслик; агар кимдир ўзини банк ходими ёки бошқа ташкилот вакили сифатида таништирса, уларнинг шахсини тасдиқлаш учун расмий каналлар орқали маълумот олиш даркор.

Огоҳ ва эҳтиёткор бўлиш орқали фирибгарлардан сақланиш мумкин. Ахборот хавфсизлигига амал қилиш ҳар бир фуқаронинг шахсий масъулияти эканини унутмайлик.

Н.Абдураимова, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Омбудсман: кредит расмийлаштиришга оид фирибгарлик ҳолатлари ўтган йилда 42 фоизга ошди