Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Тошкент шаҳридаги “Саховат” интернат уйига мониторинг ташрифини амалга оширди.

Омбудсманнинг Тошкент шаҳридаги минтақавий вакили Б.Машарипов “Саховат” интернат уйида яшовчи қарияларнинг яшаш, овқатланиш, тиббий хизмат кўрсатиш шароитларини ўрганди. Шунингдек, озиқ-овқат маҳсулотларини сақлаш шароитлари ва дори-дармонларнинг муддатлари кўздан кечирилди.  

Мазкур интернат уйида яшаётган онахон ва отахонлар билан якка тартибда суҳбатлашилганда, улар “Саховат” уйи раҳбарияти ва ходимларидан миннатдор экани ва ҳеч қандай эътирозлари йўқлигини билдирди.  

Омбудсман минтақавий вакили ушбу муассаса раҳбари билан суҳбатлашганда “Саховат” интернат уйида фарзандлари бор 15 нафар қария яшаши маълум бўлди. Ваҳоланки, бу ўрнатилган тартибга зид ҳисобланади. Уларга фарзандлари ғамхўрлик қилишдан бош тортгани учун муассаса раҳбарияти кексаларни муассасага қабул қилишга мажбур бўлган.  

Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 17 сентябрдаги 575-сон қарори 1-иловасига асосан «Саховат» интернат уйлари Ўзбекистон Республикасида доимий яшайдиган, Оила кодексининг 57-моддасига мувофиқ уларни парвариш қилиши шарт бўлган биринчи даражадаги қариндошлари ёки васийлари бўлмаган ёлғиз кексалар, I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахслар (18 ёшдан бошлаб) ҳамда ўзгалар парваришига муҳтож ёлғиз яшовчи I гуруҳ ногиронлиги бўлган кексалар учун тиббий-ижтимоий хизматларни кўрсатадиган давлат тиббий-ижтимоий муассасалари ҳисобланади.  

Конституциянинг 80-моддасида вояга етган меҳнатга лаёқатли фарзандлар ўз ота-оналари ҳақида ғамхўрлик қилишга мажбур экани белгиланган.  

Тошкент шаҳридаги “Мурувват” ногиронлиги бўлган болалар учун 1 ва 2-сонли интернат уйларига мониторинг ташрифлари  давомида эса болаларнинг яшаш, овқатланиш, тиббий хизматдан фойдаланиш бўлимидаги шароитлар ўрганилди.  

Болалар бўш вақтларини мазмунли ўтказишлари учун кутубхона, тўқиш хонаси ва спорт залларида яратилган шарт-шароитлар ҳам кўздан кечирилди.  

Бундан ташқари, мулоқотга лаёқатли болалар билан якка тартибда суҳбат ўтказилди.  

Айтиб ўтиш керакки, ҳозирда “Мурувват” ногиронлиги бўлган болалар учун интернат уйларида 4 ёшдан 18 ёшгача бўлган жами 640 нафар ақли заиф, оғир ва чуқур даражадаги ҳамда 120 нафар 18 ёшдан катта ногиронлиги бўлган болалар яшамоқда. Муассасаларда мустақил ҳаракатлана олмайдиган болалар учун ҳам барча зарур шарт-шароитлар яратилган.  

Шу билан бир қаторда, Тошкент шаҳар “Мурувват” ногиронлиги бўлган эркаклар учун интернат уйига ҳам мониторинг ташрифи амалга оширилди. Муассасадаги шароитлар ўрнатилган талабларга жавоб бериши аниқланди.  

Н.Абдураимова,  

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Омбудсман: 15 нафар қария фарзандлари бўла туриб “Саховат” интернат уйида яшамоқда