Оманов Беҳрузжон Шуҳрат ўғлининг техника фанлари доктори (DSc) диссертация иши ҳимояси тўғрисида
«Ацетилендан олинадиган маҳсулотлар синтези учун мақбул катализатор танлаш ва технологияларини такомиллаштириш» мавзусида
Оманов Беҳрузжон Шуҳрат ўғлининг «Ацетилендан олинадиган маҳсулотлар синтези учун мақбул катализатор танлаш ва технологияларини такомиллаштириш» мавзусидаги 02.00.14 - Органик моддалар ва улар асосидаги материаллар технологияси ихтисослиги техника фанлари доктори (DSc) диссертация ҳимояси Тошкент кимё-технология институти ҳузуридаги илмий даражалар берувчи DSc.03/2025.27.12.Т.42.01 рақамли Илмий кенгашнинг 2026 йил 12 ноябрь соат 9:00 даги мажлисида бўлиб ўтади.
Манзил: 100011, Тошкент шаҳар, Шайхонтоҳур тумани, А.Навоий кўчаси, 32-уй. Тошкент кимё-технология институти Маъмурий биноси, 2-қават, анжуманлар зали.
Тел.: (99871) 244-79-20, факс: (99871) 244-79-17
e-mail: tkti_info@edu.uz