Андижон вилояти Олтинкўл туманида жорий йилда 4 минг 210 гектар майдонда буғдой етиштирилди. Шартнома режасига асосан, 12 минг 969 тонна ғалла топширилиши белгиланган.

Шу кунларда туманда ғалла ўримига киришилди. Ўрим-йиғим ишлари олдидан туман ҳокими Муҳаммадмусо Обидов ғаллачилик фермер хўжаликлари, ўрим-йиғимга масъул корхона ва ташкилотлар раҳбарлари билан учрашиб, далаларда ғалладан мўл ҳосил етиштирилганлиги, уни қисқа муддатларда уюшқоқлик билан йиғиштириб олишдек муҳим ва масъулиятли вазифа турганлигини таъкидлади. Мазкур йўналишдаги ишларни самарали ташкил этиш юзасидан мутасаддиларга топшириқ ва тавсиялар берди.

[gallery-7531]

Мавсумда 19 та ўрим комбайнидан фойдаланилмоқда, ишлар отряд усулида олиб борилмоқда. Ишларнинг самарали ташкил этилганлиги натижасида ўтган бир неча кун ичида тумандаги “Пахта юқори ҳосили”, “Аграрник”, “Моҳир соҳибкор мулки”, “Робия парранда кластер” сингари хўжаликлар ғалла топшириш режасини бажарди.

Дон – халқимизнинг ризқ-рўзи. Маълумки, Президентимиз ташаббуси билан жорий йилдан хўжаликлар томонидан сотиладиган ғаллага бозор нархида пул тўлаш тартиби жорий этилди. Бу энг аввало, фермер хўжалиги, қолаверса, хўжалик аъзоларининг манфаатдорлигини, оладиган даромадини ошириш имконини беради.

Хўжаликлар томонидан режадан ортган ҳосил ҳисобидан “Аёллар дафтари”, “Ёшлар дафтари”га киритилган фуқароларга, шунингдек, кам таъминланган ҳамда эҳтиёжманд оилаларга буғдой берилади. Бундан ташқари, буғдойдан бўшаган ерлардан кўплаб оилаларга такрорий экин экиш учун ер ажратиб берилиши кўзда тутилган.

Ф. УБАЙДУЛЛАЕВ, З. УМРЗОҚОВ (сурат), ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Олтинкўл туманида ғалла ўрими қизғин паллага кирди