“Олтин водийдан шабадалар”
Ўзбек адабиётининг йирик дарғаларидан бири Мусо Тошмуҳаммад ўғли Ойбекнинг “Олтин водийдан шабадалар” асари китоб ҳолида чоп этилди.
Ўзбек адабиётининг йирик дарғаларидан бири Мусо Тошмуҳаммад ўғли Ойбекнинг “Олтин водийдан шабадалар” асари китоб ҳолида чоп этилди.
Роман ўзбек халқининг яқин ўтмиши, турмуш тарзи ҳақида сўзлайди. Унда оддий ишчилар ҳаёти кенг ёритиб берилган. Асар ўзбекларнинг ҳар қандай оғир дамда ҳам ўз метин иродасини кўрсата олувчи халқ эканлигини, меҳнаткаш кишиларининг бетакрор фазилатларини намоён этади.
Ўз даврида таниқли адиб Мақсуд Шайхзода ушбу асарга қуйидагича таъриф берган эди: “Ўзи ҳимматли ижодкор-меҳнатчи бўлган Ойбек шунинг учун ҳам меҳнат аҳлини севади, лирикада бўлсин, достонларда бўлсин, роман ёки драматик асарларда бўлсин. Ойбекнинг севимли қаҳрамони меҳнаткаш ишчи ва косибларни куйлайди. Меҳнаткаш инсонлардаги ўлмас фазилатларни ғоят кучли бўёқлар билан тасвирлаб берадики, бу хусусият Ойбекнинг ўзбек адабиёти учун қилган энг катта хизматидир”.
Ишчилар ҳаётига бағишланган “Олтин водийдан шабадалар” романи 1950 йилда ёзилган.