Алишер Навоий номидаги Киночилар уйида Ўзбекистон Кинематография агентлиги ҳамда Ўзбекистон Кино арбоблари ижодий уюшмаси ҳамкорлигида Миллий кинематографияни ривожлантириш маркази томонидан “Олтин Ҳумо” III миллий мукофотини топшириш маросими ўтказилди.

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари – туризм ва маданий мерос вазири Азиз Абдуҳакимов ўзбек киноси қарийб 100 йиллик тарихга эга эканини қайд этди. Бугунги кунда мавзу жиҳатдан ранг-баранг кинокартиналар яратилмоқда. Айниқса, Тошкент Халқаро кинофестивалининг қайта тиклангани, миллий фильмларимиз халқаро фестивалларда  совринли ўринларга сазовор бўлаётгани қувонарлидир.  

[gallery-10121]

“Олтин Ҳумо” миллий мукофоти юртимизда кино соҳасида янгича ижодий муҳит яратишда муҳим омил бўлмоқда. Бу йил мазкур кинотақдимотга аввалги йилларга нисбатан икки баробар кўп кинокартиналар топширилди. Ушбу лойиҳа ижодкорларни янада кўпроқ изланишга даъват этмоқда.  

Айтиш керакки, маросим илк бор 2019 йил 10 апрелда бўлиб ўтган эди. Маросимда 2017-2018 йилларда мамлакатда суратга олинган фильмлар ва киноижодкорлар 17 та номинация бўйича тақдирланган эди.  

Жорий йилда Ўзбекистон Киноарбоблари ижодий уюшмаси ва Кинематография агентлиги томонидан ўтказилаётган “Олтин Ҳумо” миллий мукофоти саралаш комиссиясига 2021 йил 1 январдан 2022 йил 1 октябрга қадар премьераси бўлиб ўтган жами 85 та фильм, хусусан, 25 та бадиий, 55 та ҳужжатли ва 5 та анимацион фильмлар ҳавола этилди.  

“Олтин Ҳумо” миллий мукофоти совриндорлари: 

Энг яхши анимацион фильм — «Буюк ипак йўли бўйлаб саёҳат»;  

Энг яхши компьютер графикаси — Давлат Арабшоев, «Абдулла Қодирий» ҳужжатли фильмидаги иши учун;  

Энг яхши кино бастакори — Дмитрий Янов-Яновский  

«Тутқунлик» бадиий фильмидаги иши учун;  

Энг яхши овоз режиссёри — Абдуқаҳҳор Каримов  

«Муҳаббат баҳори» фильмидаги иши учун;  

Энг яхши монтаж иши — Хуршид Алихўжаев  

«101 рейс» бадиий фильмидаги иши учун;  

Энг яхши грим рассоми — Галина Иванова  

«Муқимий» бадиий фильмидаги иши учун;  

Энг яхши либос бўйича рассом иши — Анастасия Сущук  

«Муқимий» бадиий фильмидаги иши учун;  

Энг яхши рассом иши — Алишер Умрзоқов  

«Муқимий» бадиий фильмидаги иши учун;  

Энг яхши сценарий — Зулфиқор Мусоқов  

«Ҳайрат» бадиий фильмидаги иши учун;  

Энг яхши операторлик иши — Азизбек Арзикулов  

«Ҳайрат» бадиий фильмидаги иши учун;  

Энг яхши режиссёрлик иши — Зулфиқор Мусоқов  

«Ҳайрат» бадиий фильмидаги иши учун;  

Энг яхши аёл роли — Раъно Шодиева  

«Аёл қисмати» бадиий фильмидаги роли учун;  

Энг яхши эркак роли — Ҳошим Арслонов  

«101 рейс» бадиий фильмидаги роли учун;  

Йилнинг энг яхши фильми — «Аёл қисмати»; 

«DILSHOH MEDIA» киностудияси маҳсулоти;  

Режиссёр: Дилмурод Масаидов.  

Томошабин меҳрини қозонган фильм — «Барон-2»;  

Режиссёр: Рустам Саъдиев.  

Режиссёр Шуҳрат Маҳмудовнинг “Матонат” фильми “Энг яхши ҳужжатли фильм” номинациясида ғолиб бўлди.  

– Гарчи Шуҳрат Маҳмудов ҳозир Австрияда бўлса-да, бу ютуқ картина режиссёри ва бутун ижодий жамоамизнинг ютуғидир, – деди Ҳужжатли ва хроникал фильмлар киностудияси директори Фурқат Усмонов. – Мазкур фильм жорий йилда учта халқаро кинофестивалларда Гран-прига сазовор бўлди. “Олтин Ҳумо” мукофоти “Матонат” фильмининг тўртинчи мукофотидир. Бундай эътибор янада кўпроқ изланишга даъват этади.  

Тантанали тадбирда барча номинациялар бўйича ғолиб бўлган фильм ижодкорларига “Олтин Ҳумо” миллий мукофоти, махсус статуэтка ва дипломлар топширилди.  

Назокат Усмонова,  

ЎзА мухбири

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Олтин Ҳумо” III миллий мукофоти ғолиблари тақдирланди