Олмаотада Марказий Осиё, ЕИ ва Афғонистон ҳамкорлиги муҳокама қилинди
Олмаотада Европа Иттифоқи ва Марказий Осиёдаги Афғонистон бўйича махсус вакиллар ва элчиларнинг 8-йиғилиши бўлиб ўтди. Учрашув мамлакатдаги ҳозирги вазиятнинг минтақавий хавфсизликка таъсири муҳокама қилинди.
Иштирокчилар Афғонистоннинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишига қаратилган халқаро ҳамкорликни кенгайтириш истиқболи бўйича фикр алмашиб, минтақавий интеграция масаласи, жумладан Марказий ва Жанубий Осиёни Европа Иттифоқи билан боғлайдиган транспорт, логистика ва транзит йўналишларини ривожлантириш мавзусини ҳам кўриб чиқдилар.
Йиғилиш якунида томонлар минтақада осойишталик ва барқарор ривожланиш манфаати йўлида Марказий Осиё мамлакатлари, Европа Иттифоқи ва БМТ тузилмалари ўртасидаги шерикликни кучайтиришга содиқликларини яна бир бор тасдиқладилар.
С.Раҳимов, ЎзА