Олий ва ўрта махсус таълим вазири Абдуқодир Тошқулов Қарши давлат университетининг иқтидорли талаба-ёшлари билан очиқ мулоқот ўтказди.

Учрашувда Абдуқодир Тошқулов тизимда ўз ечимини кутаётган муаммоларга тўхталиб, олий таълим соҳасида олиб борилаётган ислоҳотлар хусусида батафсил сўз юритди. Тадбирда талабаларнинг магистратура мутахассислигига ўқишга кириш учун чет тилини билиш даражаси тўғрисидаги малака сертификати мажбурий қилинганлиги тўғрисидаги саволга олий таълим вазирининг берган жавоби барчани хурсанд қилди.  

– Шу саволга жавоб бериш асносида сизни янги ўзгаришдан хабардор қилмоқчиман, – деди А.Тошқулов. – Жорий йилда магистратурага ўқишга кириш учун мутахассислик фанларидан имтиҳонларни бекор қилиш тартибини кўриб чиқяпмиз. Ўзи шундай ҳам талаба 8 семестр давомида мутахассислик фанларидан керакли кўникма ва билимни эгаллайди. Магистратура мутахассисликлари бўйича ўқишга кириш учун чет тилини билиш даражаси тўғрисидаги малака сертификати ҳамда бакалавр дипломининг ўртача бали ҳисобга олинади. Ҳозирда ушбу таклиф ўрганиляпти.  

Мулоқотда, шунингдек, санъатшунослик таълим йўналишида таҳсил олаётган талабалар учун ҳам алоҳида давлат стипендияларини ташкил қилиш, бакалавриат босқичида хорижий тилларни ўрганиш бўйича ўқув соатларини кўпайтириш, маданият ва санъат муассасаларини ташкил этиш, хорижий тилларни ўргатишга мослашган волонтёрлик марказларини очиш, корейс тилини иккинчи чет тили сифатида ўқув режага киритиш каби бир қатор масалалар юзасидан таклифлар ўртага ташланди.  

Ўз навбатида А.Тошқулов билдирилган таклиф ва ташаббусларни ўрганиб чиқилишини маълум қилди.  

Ўлмас Баротов, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Олий таълим вазири: “Магистратурага ўқишга кириш учун мутахассислик фанларидан имтиҳонларни бекор қилиш тартиби кўриб чиқилмоқда”