Бугунги кунда юртимизда аҳоли орасида соғлом турмуш тарзини татбиқ этиш ва оммавий спортни ривожлантириш борасида тизимли ислоҳотлар олиб борилмоқда.

Жорий йилнинг 13 февраль куни Ўзбекистон Республикаси Президенти, Миллий олимпия қўмитаси раиси Шавкат Мирзиёев бошчилигида олимпия ва паралимпия ҳаракати, ихтисослаштирилган ва оммавий спортни янги босқичга олиб чиқиш ҳамда аҳолининг жисмоний фаоллигини ошириш чора-тадбирлари бўйича видеоселектор йиғилиши ўтказилган эди.  

Мазкур йиғилишда давлатимиз раҳбари томонидан “Соғлом инсон – соғлом миллат” ғояси умуммиллий ҳаракатга айлантирилиши таъкидланиб, олий таълим муассасалари талабалари ва ходимларининг спорт билан шуғулланишларини янги босқичга олиб чиқиш  вазифаси белгиланган эди.  

Шу мақсадда  Ўзбекистон халқаро исломшунослик академиясида Олий таълим, фан ва инновациялар ҳамда Спорт вазирликлари ҳамкорлигида пойтахтимиздаги олий таълим муассасалари ходимлари ўртасида спортнинг мини футбол, волейбол, стол тенниси, шахмат-шашка ҳамда киберспорт тури бўйича “Ҳамкорлик кубоги” ўтказилди.  

“Долзарб 90 кун” лойиҳаси доирасида ташкил этилган ушбу беллашувлар Ўзбекистон халқаро исломшунослик академияси, Тошкент давлат юридик университети, Тошкент давлат иқтисодиёт университети, Тошкент давлат шарқшунослик университети ҳамда Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти ходимлари ўртасида кечди.  

Тадбир аввалида Ўзбекистон Республикасининг Давлат мадҳияси янгради.

Ўзбекистон халқаро исломшунослик академиясида таълим-тарбия, ўқув жараёнлари билан бир қаторда спорт соҳасига ҳам катта эътибор қаратилмоқда.  Жумладан, 10 га яқин спорт тўгараклари талабалар ихтиёрида. Ҳафтанинг ҳар шанба куни Академия ректори бошчилигида эрталабки бадантарбия машғулотлари ўтказилиши эса яхши анъанага айланган.  

Шунингдек, жорий йилнинг 26 май санасида илк маротаба “Спорт – тинчлик элчиси” шиори остида ўтказилган “Имом Мотуридий кубоги” спорт мусобақалари ҳам юқори кайфиятда бўлиб ўтганини таъкидлаш жоиз.  

Ушбу нуфузли спорт фестивалида Ўзбекистон халқаро исломшунослик академияси билан бир қаторда Академия қошидаги академик лицей, Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институти, Мир Араб олий мадрасаси, Ҳадис илми мактаби ҳамда Имом Термизий номидаги Термиз ислом институти талабалари ҳам иштирок этди.  

Мусобақа доирасида Академия профессор-ўқитувчилари, ходимлар ҳамда талабалари орасида соғлом турмуш тарзини тарғиб этиш мақсадида ҳамкор ташкилотлар билан бир қанча меморандум ва келишувлар имзоланди.  

Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Спорт вазирлиги, Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси, Ўзбекистон Миллий паралимпия қўмитаси, Ўзбекистон талабалар спорти ассоциацияси, Ўзбекистон соғлом турмуш тарзи ва фитнесс миллий ассоциацияси ҳамда Ўзбекистон давлат хореография академияси билан Ҳамкорлик келишувлари имзоланди.  

Шунингдек, жорий йилнинг 19 апрель куни Академия ва Ўзбекистон Футбол ассоциацияси, Ўзбекистон волейбол федерацияси, Ўзбекистон велоспорт федерацияси, “Cyber-BRO” киберхавфсизлик компанияси ҳамда “GITA” дастурчилар академияси ўртасида Ҳамкорлик меморандумлари имзоланди.  

Бу каби ҳамкорлик алоқалари талаба-ёшларга нафақат ўз саломатликларини мустаҳкамлашга, балки жамиятда соғлом турмуш тарзини мустаҳкам қарор топтиришга хизмат қилади.  

Ана шу ишларнинг мантиқий давоми сифатида ўтказилган “Ҳамкорлик кубоги” эса янги ўқув йили олдидан ходимлар ўртасида кўтаринки кайфият, дўстона муносабатлар шаклланишида алоҳида аҳамият касб этди.  

Мусобақалар соғлом рақобат, ўзаро ҳурмат ва дўстлик муҳити остида бўлиб ўтди.

Спортнинг мини футбол тури бўйича қизғин ва муросасиз кечган баҳслар якунида 3-ўрин Ўзбекистон халқаро исломшунослик академияси жамоасига, 2-ўрин эса Тошкент давлат юридик университетига насиб этди. Ғолибликни Тошкент давлат иқтисодиёт университети қўлга киритди.  

Волейбол баҳсларида эса Ўзбекистон халқаро исломшунослик академияси вакиллари ғолиб бўлди.

Н.Усмонова, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Олий таълим муассасалари ходимлари ўртасида “Ҳамкорлик кубоги” ўтказилди