Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 44-моддасида ҳар бир шахсга ўз ҳуқуқ ва эркинликларини суд орқали ҳимоя қилиш, давлат органлари, мансабдор шахслар, жамоат бирлашмаларининг ғайриқонуний хатти-ҳаракатлари устидан судга шикоят қилиш ҳуқуқи кафолатланади.

Ушбу конституциявий кафолатларнинг амалдаги ифодасини фуқароларнинг судларга мурожаати кўпайганидан ҳам билса бўлади. 

9.jpg  

Ўз навбатида, суд ходимлари ҳам аҳолига қулайлик яратиш мақсадида фуқаролар қабули, оммавий қабул, сайёр қабул каби тадбирларни ҳам йўлга қўйганки, бу суд орқали ҳимояланиш имкониятини оширмоқда.

Бугун Тошкент шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Олий суди раиси Козимжон Комиловнинг пойтахт аҳолиси учун сайёр қабули ташкил этилди. 

2.jpg  

Қабул давомида 232 фуқаронинг мурожаати қабул қилинди. Фуқароларнинг 127 таси жиноят ишлари бўйича, 60 таси фуқаролик ишлар бўйича, 39 таси маъмурий ишлар бўйича, 6 таси иқтисодий ишлар бўйича мурожаат қилди.

Мурожаатларнинг 53 таси бўйича ҳуқуқий тушунтиришлар берилди, 133 мурожаат жойида ижобий ҳал этилди. 

5.jpg  

88 та мурожаат бўйича аризалар Олий суд томонидан назорат тартибида ҳал қилиш учун қабул қилинди. Ушбу мурожаатларнинг 42 таси қаноатлантирилиб, тегишли судлов ҳайъатига кўриб чиқиш учун ўтказилди.

Ўзбекистон Республикаси Олий суди жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати томонидан иккита жиноят иши бўйича 2 нафар шахс оқланди. Жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар суди томонидан 3 нафар шахсга оид жиноят ишлари кўрилиб, уларга нисбатан озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлмаган жазо тайинланди.

6.jpg  

Жиноят ишлари бўйича Яшнобод тумани суди томонидан 30 та, Учтепа тумани суди томонидан 15 та, Сирғали тумани суди томонидан 10 та, Чилонзор тумани суди томонидан 5 та, Шайхонтоҳур тумани суди томонидан 3 та, Яккасарой тумани суди томонидан 1 та жазо ўтаётган, жами 64 нафар шахс жазони ўташдан муддатидан олдин озод қилинди.

Шунингдек, 22 нафар шахсга нисбатан қўзғатилган маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги ишлар сайёр суд мажлисида кўрилди, уларнинг аризаси қаноатлантирилиб, маъмурий иш юритувдан тугатилди. 

7.jpg  

Қабулда жиноят ишлари бўйича муаммолари ҳал бўлган
68 нафар фуқаро Ўзбекистон Республикаси Президенти номига ёзма ташаккурнома билдирди.

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Олий суд раисининг сайёр қабулида икки шахс оқланди