Мудофаа вазирлиги тасарруфидаги олий ҳарбий таълим муассасаларида офицер бўлишни мақсад қилиб, белгиланган муддат давомида танлаган соҳалари бўйича таълим-тарбия олган ўғлонларнинг навбатдаги битирув тантаналари бўлиб ўтди.

Мамлакатимиздаги энг нуфузли ва таянч олий ҳарбий таълим муассасаси Қуролли Кучлар академиясида ўтказилган битирув тадбирида Ўзбекистон Республикаси мудофаа вазири генерал-лейтенант Баҳодир Қурбонов иштирок этиб, ёш офицерларни самимий қутлади, таълим-тарбия берган устоз-мураббийлар ва ота-оналарнинг меҳнатини эътироф этди.

Мудофаа вазирлиги ҳузуридаги Жамоатчилик кенгаши аъзолари, давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари ҳам битирувчиларга ўзларининг самимий тилакларини билдирди.  

Шунингдек, ота-оналар, ёзувчи ва шоирлар ҳамда Қуролли Кучлар фахрийлари битирувчиларни қутлаб, келгуси хизмат фаолиятлари ва шахсий ҳаётларида улкан муваффақиятлар тилади.  

Битирув маросими турли саҳна чиқишлари ва концерт дастурлари билан давом этди.  

Мамлакатимиздаги яна бир нуфузли ва таянч олий ҳарбий таълим муассасаларидан бири саналган Чирчиқ олий танк қўмондонлик-муҳандислик билим юртида ўтказилган битирув тадбирлари юқори савияда ташкил қилинди.  

Билим юрти битирувчиларига диплом ва кўкрак нишонларини мудофаа вазирининг биринчи ўринбосари – Қуролли Кучлар Бош штаби бошлиғи генерал-майор Шуҳрат Холмуҳамедов, Мудофаа вазирлиги ҳузуридаги Жамоатчилик кенгаши аъзолари, Қуролли Кучлар фахрийлари ҳамда бошқа давлат ва жамоат ташкилотларидан келган меҳмонлар биргаликда тантанали топширди.  

Қуролли Кучлар Ҳарбий тиббиёт академиясида ҳам ёш офицерларнинг навбатдаги битирувига бағишланган тадбир бўлиб ўтди.  

Маросимда сўзга чиққанлар ёш офицерларга янги-янги довонларни забт этишида куч-қувват тилади. Лейтенантлар ҳам зиммаларидаги улкан масъулиятни ҳис қилган ҳолда ўзларига билдирилган юксак ишончни келгусидаги муносиб фаолияти билан оқлашга ваъда бердилар.  

Ахборот-коммуникация технологиялари ва алоқа ҳарбий институтида ўтказилган битирув маросимида белгиланган муддат давомида танлаган соҳалари бўйича таълим-тарбия олган курсантлар ҳам қўлларига диплом ва кўкрак нишонларни олар экан, муассасада яратилган шарт-шароитлар, берилган билим, тажриба ва кўникмалар учун миннатдорлик билдирди.    

Алоқа ҳарбий институти битирувчиларига диплом ва кўкрак нишонларини мудофаа вазири ўринбосари полковник Қодиржон Турсунов давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари билан биргаликда тантанали топширди.  

Мудофаа вазирлиги тасарруфидаги барча олий ҳарбий таълим муассасаларида курсантларнинг битирув маросимлари юқори савияда ўтказилди.  

Жойлардаги байрамона тадбирларда ёш лейтенантлар тантанали марш билан сафларга кузатилди, – дейилади  Мудофаа вазирлиги Ахборот ва оммавий коммуникациялар департаменти хабарида.  

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Олий ҳарбий таълим муассасаларида навбатдаги битирув маросимлари бўлиб ўтди