Тошкент вилояти Пискент туманидаги "Мингтепа" маҳалласида 4 минг 38 нафар аҳоли яшайди.
Туман марказидан қарийб беш километр олисда жойлашган маҳалла фуқароларига тиббий хизмат сифатини яхшилаш мақсадида янги тиббиёт пункти қуриб, фойдаланишга топширилди.
Президентимизнинг жорий йил 18 мартда тиббиёт соҳаси ходимлари билан бўлиб ўтган очиқ мулоқотида тиббиётни халққа янада яқинлаштириш, бирламчи тиббий хизмат сифатини яхшилаш бўйича аниқ топшириқлар берилган эди. Ушбу тиббиёт маскани юқоридаги топшириқлар ижроси сифатида Мингтепа аҳолисининг дардига малҳам бўлади.
— Маҳалламиздан марказий поликлиникага етиб олгунча узоқ йўл босишга тўғри келарди, — дейди мингтепалик Феруза Мавлонова. — Айниқса, қиш-қировли кунларда кексалар, ёш болаларимиз билан қийналардик. Бугун чиқиб, қўлимга зарур муолажани олдим. Инсон иссиқ жонда шифохона ёнгинамизда бўлгани ҳаммамизни ҳурсанд қилди.
100 қатнов қуватига эга бўлган оилавий шифокор пунктида умумий амалиёт шифокори, патронаж ҳамширалар фаолият олиб боради. УЗИ, ЭКГ, лаборатор текширувлар, стоматолог, гинеколог сингари мутахассислар кўриги, болаларни эмлатиш имконияти мавжуд.
Таҳлилларга кўра, 2021 йил тумандаги 3 та маҳаллада янги тиббиёт масканлари қурилган бўлса, жорий йилда "Зоминовул"," "Оқтом"," Лолаариқ" маҳаллаларида ҳам енгил конструкция асосида шифокор пунктлари ташкил этиш режалаштирилган.
А. Мусаев, ЎзА.