ФОТОРЕПОРТАЖ
Бугун пойтахтимиздаги Олимпия ва паралимпия шон-шуҳрати музейида каратэ ва таэквондочи спортчилардан бир гуруҳи тақдирланди.
[gallery-26911]
Жаҳон чемпионлари Гулшан Алимардонова (каратэ WKF) ҳамда Нажмиддин Қосимхўжаев (таэквондо WT) Президент совғаси – BYD автомашинаси ҳамда 15 минг АҚШ доллари билан мукофотланди. Шунингдек, Абдул Ваҳоб Рашидов, Светлана Осипова, Сулаймон Юсупов, Жаҳонгир Худойбердиев, Зайнобиддин Назаралиев, Павел Хан, Абдужаббор Ботировлар ҳам пул мукофотига лойиқ кўрилди.
Тақдирлаш маросимида Спорт вазирлиги ҳамда Ёшлар ишлари агентлиги мутасаддилари, спортчилар, ота-оналар ва оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этди.
Муҳаммад АМИН (сурат), ЎзА