Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 14 апрелдаги 74-сонли мажлис баёнига асосан Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлиги тизимидаги спорт мактабларига ўқувчилар қабули амалга оширилмоқда.
Бугун Оксана Чусовитина номидаги гимнастикага ихтисослаштирилган спорт мактабига кириш имтиҳонининг касбий (ижодий) йўналиши бўйича синовлар бўлиб ўтди. Мазкур мактабга жорий ўқув йилида 202 талабгор ҳужжат топширган бўлиб, топширилган ҳужжатлар сони бир ўринга 8 тани ташкил этди.
Ўзбекистон Республикаси Спорт вазирлиги билан ҳамкорлиқда спорт мактабига ўқувчиларни қабул қилишда касбий (ижодий) имтиҳонларни ўтказиш учун спорт турлари бўйича малакали мутахассислардан иборат ҳакамлар ҳайъати таркиби шакллантирилди.
[gallery-24389]
Ўқувчилар касбий (ижодий) имтиҳонда умумий жисмоний тайёргарлик машқлари ва махсус жисмоний машқларни бажаришлари лозим бўлади.
Имтиҳон жараёнида ўқувчилар ва уларнинг ота-оналарига барча қулайликлар яратилган. Ҳар бир имтиҳон масканида тиббий ёрдам кўрсатиш учун соғлиқни сақлаш ходимлари фаолияти йўлга қўйилган. Шунингдек, хавфсизликни таъминлаш учун Миллий гвардия ва Ички ишлар ходимлари ҳам жалб қилинган.
Бугун 2018 йилда таваллуд топган қиз болалар бадиий гимнастика йўналиши бўйича ўз маҳоратларини синовдан ўтказди. Эртага 21 июль куни эса спорт гимнастикаси бўйича синовлар бўлиб ўтади.
Муҳаммад АМИН(сурат),ЎзА