Олмалиқ кон-металлургия комбинати томонидан ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар экспорти борасида 2024 йил январь апрель ҳолати бўйича прогноз 105%га бажарилди.Ўтган 4 ой мобайнида 177 786 000 долларга маҳсулотлар экспорти амалга оширилди.
Хусусан, 15 653 тонна мис маҳсулотлари, 9 372 тонна рух маҳсулотлари, 242 тонна молибден маҳсулотлари хорижлик истеъмочиларга етказиб берилган.
Рений (220%), кадмий(100,4%), мис купороси(145,8%), қўрғошин концентрати(113,3%) каби маҳсулотларнинг экспорти прогнози ошиғи билан бажарилиши таъминланган.
Таъкидлаш жоизки комбинат маҳсулотлари 20 дан ортиқ давлатларга экспорт қилинмоқда. Йилдан йил маҳсулотлар экспорт географияси кенгаймоқда. Жумладан, 2023 йилда мис катанкаси ва мис купороси экспортида янги бозорлар – Америка Қўшма Штатлари, Мексика ва Финляндия каби давлатлар ўзлаштирилди.
ОКМК Ахборот хизмати