Олмалиқ кон-металлургия комбинатида илм-фан ва ишлаб чиқариш интеграцияси натижасида комбинат мутахассислари ҳамда олимлари томонидан оламшумул кашфиётлар қилинмоқда. Комбинат олимларининг самарали меҳнатлари дунёда ҳам эътироф этилаётгани барчамизга қувонч бағишлайди.

Корея давлатида бўлиб турган комбинат олимларининг ишланмалари халқаро эътирофга сазовор бўлди.

Комбинат олимларининг “Аммоний октамолибдати” ва “Никел асосида суперқотишма” ишланмалари Корея кукун металлургия ва материаллар жамияти томонидан “Энг яхши ишланма” мукофотига лойиқ кўрилди. Ушбу мукофот 17-Халқаро янги ва нано материаллар симпозиуми доирасида (ISNNM-2022) ОКМК жамоасига тақдим этилди.

Маълумот учун: Ўзбекистон олимлари илк маротаба ушбу мукофотни қўлга киритишди. Шу кунгача ушбу совринни фақатгина Корея ва Европа етакчи илмий жамоалари олган.

ОКМК Ахборот хизмати

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
ОКМК олимлари ишланмалари халқаро эътирофга сазовор бўлди