Мамлакатимизда кейинги йилларда аёллар ва ёшлар тадбиркорлигини ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Кенг ислоҳотлар амалга оширилаётган ушбу соҳада айрим мутасадди ташкилотлар томонидан қонун бузилиш ҳолатлари ҳам учраб турибди.

“Фотима Зуҳра” масъулияти чекланган жамияти директори Ш.С.Комилова (тадбиркорлик субъекти ва фуқаронинг Ф.И.О ўзгартирилган) тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйиш учун ер майдони ажратиш тўғрисида 2019 йилда Қарши шаҳар ҳокимлигига мурожаат қилган.

Қарши шаҳар ҳокимининг 2019 йил 18 октябрдаги қарори билан тадбиркор аёлга спорт мажмуаси қуриш учун ер ажратилган.

“Фотима Зуҳра” МЧЖ томонидан қурилиш ишларини амалга ошириш учун тегишли рухсатномалар олинган бир вақтда, ер ажратиш тўғрисида қарор Қарши шаҳар ҳокимининг 2020 йил 3 апрелдаги қарори билан бекор қилинган. Ваҳоланки, Президентимизнинг 2018 йил 1 августдаги “Ўзбекистон Республикасида инвестиция муҳитини тубдан яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида” ги фармонининг 1-бандига кўра, давлат органи (мансабдор шахс)нинг маъмурий ҳужжатини бекор қилиш ёки ўзгартириш масаласи, агар у инсофли инвестор ва тадбиркорлик субъектининг қонуний манфаатларига дахлдор бўлса, суд тартибида кўриб чиқилади. 

Шунингдек, “Маъмурий тартиб таомиллар тўғрисида”ги қонунининг 59-моддаси 5- бандига кўра манфаатдор шахснинг ишончи ҳимоя қилиниши лозим бўлган ҳолларда маъмурий ҳужжатни бекор қилиш ёки ўзгартириш масаласи суд тартибида кўриб чиқилади.

Ёш тадбиркор аёл ушбу ҳолатдан норози бўлиб, Бизнес-омбудсманнинг Қашқадарё вилоятида фаолият юритувчи ходимларига мурожаат қилди.

Бизнес-омбудсман томонидан судга киритилган ариза асосида Қарши шаҳар ҳокимининг “Фотима Зуҳра” масъулияти чекланган жамияти манфаатига қабул қилган ноқонуний қарори Муборак туман маъмурий суди томонидан ҳақиқий эмас, деб топилди.

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ҳокимнинг қарори бекор қилинди: ёш тадбиркорнинг ҳуқуқи тикланди