Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партиясининг Бухоро вилояти туман ва шаҳар Кенгашлари ҳузурида ташкил этилган ишчи гуруҳлари томонидан жойларда оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастурлари доирасида аҳолининг бизнес ташаббусларини қўллаб-қувватлашга доир амалга ошириб келинаётган ишлар жамоатчилик назорати тартибида ўрганиб чиқилди.

Халқ депутатлари вилоят Кенгашидаги O'zLiDeP депутатлик гуруҳининг навбатдаги кенгайтирилган йиғилишида ушбу ўрганишлар натижалари муҳокама этилди. Бу борада келгусида бажарилиши лозим бўлган вазифалар белгилаб олинди.  

Давлатимиз раҳбарининг 2023 йил 31 январдаги “Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастурлари доирасида аҳолининг бизнес ташаббусларини қўллаб-қувватлашни янги босқичга олиб чиқишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорига асосан жорий йилда вилоятда оилавий тадбиркорликни ривожлантириш учун 1 150 миллиард сўм имтиёзли ресурс маблағлари ажратилиши кўзда тутилган. Ўтган давр мобайнида аҳолининг тадбиркорлик ташаббусларини қўллаб-қувватлаш ва шу орқали бандлигини таъминлаш мақсадида оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастурлари доирасида январь-ноябрь ойлари давомида 33 587 нафар фуқаро ва тадбиркорлик субъектига 827,4 миллиард сўмлик имтиёзли кредитлар ажратилган. Натижада 33 587 нафар фуқаронинг бандлиги таъминланган.

[gallery-14751]

Жумладан, қишлоқ хўжалиги, хизмат кўрсатиш соҳаси ва  ишлаб чиқариш, ҳунармандчиликни ривожлантиришга қаратилган ва бошқа йўналишлар бўйича ишлаб чиқилган лойиҳаларга биноан тегишли миқдордаги имтиёзли кредитлар ажратилган.  

Хусусан, мазкур кредитларнинг 414,3 миллиард сўми 18 465 нафар аёлга, 304,3 миллиард сўми 12 123 нафар ёшга тақдим этилган.

Жорий йилнинг 10 ойи давомида жами 827,4 миллиард сўм имтиёзли кредитлар ўзлаштирилиб, 34 000 нафарга яқин фуқаро бандлигини таъминлашга эришилган.  

Бироқ вилоятда оилавий тадбиркорликни ривожлантиришда айрим камчилик ва муаммолар ҳам йўқ эмас. Жорий йилнинг 1 сентябрь ҳолатида ушбу дастурлар доирасида ажратилган кредитлар бўйича юзага келган муаммоли (NPL) кредит қарздорлиги 53,9 миллиард сўм бўлиб, бу кредит портфели (1,6 триллион сўм)нинг 3,0 фоизини ташкил қилади.  

Гарчи бу борадаги кўрсаткич республиканинг бошқа вилоятларига қараганда ижобий баҳолансада, муаммоли кредит қарздорлиги вилоятнинг Қоракўл, Жондор, Ромитан, Шофиркон, Бухоро туманлари ҳамда Бухоро шаҳрида юқорилигича турибди. Шунингдек, 2022-2023 йиллар давомида ҳоким ёрдамчилари тавсияномаси асосида ажратилган кредитлар муаммолари бўйича ҳам камчиликлар мавжуд. Шунга биноан, жорий йилнинг 10 ойлик якунлари билан мавжуд муаммоли кредит қарздорликни 46 миллиард сўмга ва ҳоким ёрдамчилари тавсияномаси асосида ажратилган кредитлар бўйича юзага келган муаммоли кредит қарздорликни 10,0 миллиард сўмга тушириш режалаштирилган.

Йиғилишда оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастурлари доирасида жорий йил охиригача бажарилиши режалаштирилган асосий вазифалар юзасидан ҳам сўз юритилди. Жумладан, 322,6 миллиард сўм имтиёзли кредит ресурсларини ўзлаштириш орқали 10 000 нафардан ортиқ фуқаролар бандлигини таъминлаш назарда тутилганлиги таъкидланди.  

–Тадбиркорликни бошлаш арафасида турган ҳамюртларимиз ҳуқуқий саводхонлигини ошириш, уларга ҳар томонлама кўмаклашиш, ажратилаётган кредитлардан мақсадли фойдаланишга ўргатиш бугунги куннинг долзарб вазифаларидан биридир, – дейди. Халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутати Фармон Аминов. –Ушбу муҳим масалага партиямиз фаоллари, маҳаллий Кенгаш депутатлари, ҳамкор ташкилотлар томонидан ҳам жиддий ёндашилса, жумладан, муаммоли кредитларни ҳам ўз вақтида қайтариш имконияти яратилган бўларди.  

Зариф Комилов, Тоҳиржон Истатов (сурат),

ЎзА мухбирлари

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш – долзарб масала