Аҳмад Саидов хонадонида ҳар йили иссиқхонада етиштирилган помидордан мўл ҳосил олинади. Узун туманининг “Янги куч” маҳалласида истиқомат қилаётган оила 5 сотих иссиқхонадан йилига 25-30 миллион сўм даромад қилмоқда. Хонадонда чорва моллари ва паррандалар парваришланиши, токзорлар мавжудлиги ортидан ҳам анчагина даромад келади.

Олтинсой тумани Жобу маҳалласида яшовчи Ҳусниддин Рустамов ҳам томорқасидан унумли фойдаланиб, яхши даромад олиш йўлларини қидирмоқда. Хонадон аҳли томорқани 5 сотихида иссиқхона ташкил қилиб, помидор, бодринг, булғор қалампири каби маҳсулотлардан мўл ҳосил олмоқда.

Сариосиё тумани Анорзор маҳалласида “Бир маҳалла – бир маҳсулот” тамойили асосида иссиқхона усулида помидор, бодринг, карам ва лимон маҳсулотларини етиштириш яхши анъанага айланган. Кўп йилдирки, маҳалла миришкорлари ўз хонадонларида баракали ҳосил етиштириб, нафақат маҳаллий бозорда, балки қўшни туман ва пойтахт аҳолисини ҳам сифатли озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлаб келмоқда. Алоҳида қайд этиш керакки, кейинги йилларда томорқа хўжалигидан унумли фойдаланиб, деҳқончилик сирларини ўзлаштириш орқали мўл маҳсулот етиштириб, ҳам рўзғор эҳтиёжларини, ҳам эл дастурхонини тўкин қилаётган оилалар сафи кўпаймоқда.  

Бунда эса “Оилавий тадбиркорлик – фаровон ҳаёт белгиси” лойиҳаси ҳам деҳқон, фермерларга яқиндан кўмак бермоқда. Мазкур лойиҳа Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши тизимидаги Ўзбекистон агро ахборот инновация маркази ҳамда Олий Мажлис ҳузуридаги Жамоат фонди томонидан молиялаштирилмоқда.

Лойиҳада Сурхондарё вилоятида фаолият юритаётган томорқа хўжаликларини қўллаб-қувватлаш, уларга кўмаклашиш, аҳолига тадбиркорлик кўникмаларини ўргатишга алоҳида эътибор қаратилган. Ушбу лойиҳа доирасида бир неча кундан буён Сурхондарё вилоятининг барча туманларида ўқув семинарлари ўтказилмоқда.  

Мисол учун, Шўрчи туманида ўтказилган учрашувда "Яккабоғ" ва "Жойилма" маҳалласи аҳолисининг томорқадан фойдаланиш, экин экиш ва уларнинг агротехнологияси билан боғлиқ саволларига жавоб берилди. Соҳадаги янгиликлар билан таништирилди.  

– Одамларнинг ерга муносабати ўзгариб, томорқадан самарали фойдаланиш маданияти юксалмоқда, – дейди Шўрчи тумани фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши раиси Турғун Менгноров. – Бунда аҳолига томорқасидан самарали фойдаланиш, даромадга эга бўлиш, етиштирилган ҳосилни аввало ўз оиласи ундан кейин эса бозорларимизга арзон ва сифатли қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етказиб бериш борасидаги тарғибот ишлари муҳим аҳамият касб этмоқда. Асосий мақсад шахсий томорқа хўжалигидан самарали фойдаланиш, аҳолини арзон ва сифатли озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлаш, оилавий тадбиркорликни йўлга қўйиш орқали оила даромадини яхшилаш.

Нилуфар Бозорова,

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Оилавий тадбиркорлик – фаровон ҳаёт белгиси