Мамлакатимизда тадбиркорлик субъектлари томонидан ўз фаолиятига касаначиларни кенг жалб қилишни рағбатлантириш орқали аҳолининг бандлигини таъминлаш ва даромадларини кўпайтириш бўйича қатор ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Бунинг натижасида юртимизда касаначилик фаолияти ривожланиб, аҳолининг бандлиги таъминланмоқда.

Аммо айрим ҳолларда бу каби касаначи ва оилавий пудратчилар фаолиятига тўсиқ бўладиган вазиятлар ҳам юзага келаётир.

Хусусан, Тошкент вилояти Бўка туманида оилавий пудрат асосида аҳолига ажратиб берилган ерларнинг аукционга қўйилиши ҳақидаги хабарлар кенг жамоатчилик ва ижтимоий тармоқ фойдаланувчиларининг муҳокамаларига, норозилигига сабаб бўлмоқда.

Маълум бўлишича, 5 йил олдин туман ҳокимлигининг тегишли қарорига мувофиқ ташкил этилган ер участкаларига ўн беш хўжалик оилавий пудрат асосида, ўз маблағлари ҳисобига 100 мингдан ортиқ тут кўчати эккан. Шартнома шартлари бажарилиб, кўчатлар парваришлаб келинмоқда. Аммо бугунги кунда номаълум сабабларга кўра мазкур ер участкалари аукционга қўйилиши белгиланган.

Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги ЎзХДП фракцияси аъзоси Фирдавс Шарипов мазкур ер участкаларини аукционга қўйилиши ҳолатини кўриб чиқиш, оилаларнинг касаначилик билан шуғулланиши учун шароит яратиш бўйича Тошкент вилояти ҳокими З.Мирзаевга, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори Н.Йўлдошевга депутатлик сўрови юборди.

Сўровда оилавий пудрат асосида фаолият олиб борилаётган мазкур ер участкалари аукционга қўйилгани юзасидан оила аъзолари бир қатор давлат ташкилотларига такрор ва такрор мурожаат қилиб, сарсонгарчилик ҳолатлари юзага келаётгани айтилган. 

Шунингдек, сўровда пудрат асосида иш юритаётган оилалар таркибида ногиронлиги бор шахслар ва ижтимоий жиҳатдан кам таъминланганлар ҳам мавжудлигига алоҳида эътибор берилган.

Халқ вакилининг ушбу сўрови юзага келган вазиятни назоратга олиш ва қонуний йўл билан ҳал этилишида муҳим ўрин тутади.

М.Комилова, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Оилавий пудратчиларнинг ер участкалари нега аукционга қўйилмоқда?