Мамлакатимизда сўнгги йилларда ҳарбий хизматчилар ва ҳарбийлаштирилган қисмлар ходимларининг яшаш шароитларини яхшилаш давомида уларнинг оила аъзоларини ижтимоий ҳимоя қилиш чоралари кўрилмоқда.

Бу бежиз эмас. Ҳар бир зобитнинг, аскарнинг оиласидан кўнгли хотиржам бўлиши хизмат вазифасини аъло даражада адо этишнинг муҳим асоси ҳисобланади.

Ана шундай эзгу амаллардан бири сифатида Жиззах шаҳридаги кўп тармоқли марказий поликлиникада вилоят фавқулодда вазиятлар бошқармаси тизимидаги хизматчиларнинг оила аъзолари учун чуқурлаштирилган тиббий кўрик ташкил этилди.

“Sog`lom avlod uchun” халқаро хайрия фонди вилоят филиали ва  вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси ҳамкорлигида тишкил этилган чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан кўзланган мақсад ҳам шу – Фавқулодда вазиятлар бошқармаси таркибидаги қисм ва бўлинмалар хизматчиларининг оила аъзолари саломатликларини муҳофаза қилишга кўмаклашиш эди. Тадбир давомида ҳарбийларнинг оила аъзоларини марказий поликлиниканинг малакали мутахассислари рентген, УТТ, ЭКГ ва бошқа замонавий тиббий ускуналар ёрдамида кўрикдан ўтказди.  

– Оила аъзоларимнинг саломатлиги хизмат вазифамни хотиржам ўташим учун жуда зарур, – дейди катта лейтенант Одил Бўтаев. – Турмуш ўртоғим ва уч нафар фарзандим болалар шифокори, терапевт, жарроҳ, невропатолог, стоматолог ва бошқа мутахассислар қабулида бўлди. Шифокорлар оила аъзолаларим соғлигини мустаҳкамлаш бўйича зарур тавсиялар берди.

Т. Бекназаров, Ж. Ёрбеков(сурат), ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Оиласи тинч, кўнгли хотиржам кишининг ишида унум бўлади