Бир жиноят иккинчи бир оғирроқ жиноятни келтириб чиқариши мумкин. Бунинг учун сабаб ёки баҳона ҳам топилади, албатта.

Сирдарё вилоятининг Сардоба туманида содир бўлган мудҳиш қотиллик жиноятига ҳам ўғрилик сабаб бўлди. Маҳалладошининг тилла тақинчоқлари, кўп миқдордаги пул ва моддий бойликларини ўмаришни мақсад қилган шахс бир бегуноҳ аёлнинг ўлимига сабаб бўлди. 

Жиноят ишлари бўйича Сирдарё вилояти Гулистон шаҳар судида ушбу жиноят иши кўриб чиқилди ва суд ҳукми ўқилди. Судланувчи сардобалик бўлиб, муқим иш жойига, касб ёки ҳунарга эга эмас. Ичкиликка ружу қўйган бу йигит ўғриликни одат қилди. Энг аввало маҳалладошларини тунашни режалаштирди. 

Ўзига тўқ хонадонлардан бир нечтасини кўз остига олиб, дастлабки қилмишини маҳалладоши Гулчеҳранинг уйидан бошлади. Тунда ҳамма ширин уйқуга кетган вақт у "ов"га чиқди ва мўлжалидаги уйнинг деразасидан ичкарига кирди. Ухлаб ётган Гулчеҳранинг бўйнидаги тилла тақинчоқ унинг кўзига чиройли кўринди. Тақинчоқни ечиб олаётган вақтида аёл уйғониб кетди-ю, пичоқ тиғи танасига санчилгач, кучли оғриқдан ҳушини йўқотди. Қотил ўғри унга кўп маротаба ўзи билан олиб келган ошхона пичоғи билан зарба берди. Оқибатда Гулчеҳра шу жойнинг ўзида олган тан жароҳатлари сабаб вафот этди. Ўғри воқеа жойидан қочишга улгурди. Лекин узоққа боролмади. 

Мазкур жиноят ишида судья М.Омонов тўпланган далиллар, судга оид экспертиза хулосалари ва гувоҳларнинг кўрсатувларини ўрганар экан, судланувчининг айбига иқрорлик сўзини ҳам эшитди. Мавжуд далиллар Б.Т.нинг айбдор эканлигини тўлиқ исvvботлади. Суд мажлисида мазкур жиноятнинг сабаблари ва келтириб чиққан омиллари ҳам муҳокама қилинди. Ниҳоят суд мазкур жиноят иши бўйича якуний ҳукмни эълон қилди. Судланувчига 20 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди. Ўз умрининг қадрига етмаган одам бошқанинг ҳаётини қадрлармиди? У энди 20 йил қилган қилмишини панжара ортида сарҳисоб қилади. 

Шуҳрат Суяров, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўғрилик жинояти қотиллик билан тугади