Бировнинг уйидан пулларни ўғирлаган касб-ҳунар мактаби ўқувчиси ушланди. Бу ҳақида Бухоро вилояти Ички ишлар бошқармаси Ахборот хизмати маълум қилди.

Жорий йилнинг 11 март куни номаълум шахс соат 19:00 дан 23:00га қадар бўлган вақт мобайнида Жондор тумани Қозоқон маҳалласида яшовчи фуқаронинг яшаш уйига ғайриқонуний равишда кириб, ётоқхонасидаги темир сейфни калит танлаш йўли билан очади. Натижада сейф ичида бўлган 27 миллион 600 минг сўм пулларини ўғирлаб, воқеа жойидан яширинади.

Мазкур ҳолат юзасидан туман ИИБ томонидан номаълум шахсга нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖК.нинг тегишли моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, олиб борилган тезкор-техник ва суриштирув ҳамда тергов ҳаракатлари давомида ушбу жиноятни, шу маҳаллада яшовчи, 2006 йилда туғилган тумандаги касб-ҳунар мактаби 2-босқич ўқувчиси, фуқаро М.Ф. содир этганлиги аниқланди.  

Ҳозирги кунда ушбу шахснинг вилоят ҳудудларида содир этилган бошқа шу турдаги фош этилмасдан қолаётган жиноятларга алоқадорлигини аниқлаш юзасидан дастлабки тергов ҳамда тезкор суриштирув ҳаракатлари давом этмоқда.

Зариф Комилов,  

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўғри касб-ҳунар мактаби ўқувчиси экан