| Y | D | S | CH | P | J | SH |
|---|---|---|---|---|---|---|
| 1 | 2 | 3 | 4 | 5 | 6 | 7 |
| 8 | 9 | 10 | 11 | 12 | 13 | 14 |
| 15 | 16 | 17 | 18 | 19 | 20 | 21 |
| 22 | 23 | 24 | 25 | 26 | 27 | 28 |
| 29 | 30 | 1 | 2 | 3 | 4 | 5 |
Ўғирланган буюмлар эгасига қайтарилди

Бухоро вилояти Шофиркон туманидаги савдо дўконидан ўмариб кетилган буюмлар эгасига қайтарилди. Бу ҳақида вилоят Ички ишлар бошқармаси Ахборот хизмати маълум қилди.
Жорий йилнинг 13 июнь куни соат 22:00 дан 14 июнь куни соат 08:00 га қадар бўлган вақт оралиғида номаълум шахс Шофиркон тумани “Жўйнав” маҳалласида яшовчи, 1987 йилда туғилган фуқаро H.Ф.га тегишли савдо дўконига ғайриқонуний равишда кириб у ердан баҳоси 900 минг сўм бўлган ўсимлик ёғини, баҳоси 60 минг сўмлик тамаки маҳсулоти ва 500 минг сўм нақд пулларни ўғирлаб, жабрланувчига жами 1 миллион 460 минг сўм моддий зарар етказган.
Мазкур ҳолат юзасидан туман ИИБ тергов бўлинмаси томонидан номаълум шахсга нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖК.нинг тегишли моддаси билан жиноят иши қўзғатилган. Натижада тезкор суриштирув ҳамда тергов ҳаракатлари давомида ушбу жиноятни Шофиркон тумани Ш.Рашидов маҳалласида яшовчи, 2001 йилда туғилган фуқаро А.А. содир этганлиги аниқланган.
Зариф Комилов,
ЎзА
Муаллиф: zarifkomilov




