Андижон вилояти суди томонидан жорий йилнинг 9 ойи давомида амалга оширилган ишлар юзасидан матбуот анжумани ўтказилди.

Суд идоралари масъуллари, оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирокида ташкил этилган матбуот анжуманида жиноят ишлари, маъмурий ҳуқуқбузарликка доир, шунингдек, иқтисодий ва фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъатлари томонидан жорий йилнинг 9 ойи давомида кўриб чиқилган ишлар, одил судловни амалга ошириш, фуқаролар, тадбиркорлар, хорижий инвесторларнинг бузилган ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоялаш, ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликнинг олдини олиш борасида бажарилган ишлар юзасидан маълумотлар тақдим этилди.

2021 йил 9 ойи давомида жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати ва туман, шаҳар судларининг иш юритувига 4 минг 158 нафар шахсга нисбатан 3 минг 57 та жиноят иши келиб тушган. Кўриб тамомланган жиноят ишлари сони ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 878 тага ёки 33,6 фоизга кўпайган. Кўриб чиқилган ишлар бўйича жавобгарликка тортилганларнинг 1 минг 228 нафари (35,8 фоизи) ижтимоий хавфи катта бўлмаган, 952 нафари (27,8 фоизи) унча оғир бўлмаган, 1 минг 70 нафари (31,2 фоизи) оғир, 176 нафари (5,1 фоизи) ўта оғир турдаги жиноятларни содир этган шахслар ташкил этди.

Анжуманда кўрилган жиноят ишлари бўйича ўтган йилга нисбатан ижтимоий хавфи катта бўлмаган жиноятлар 296 тага (24,1 фоизга), унча оғир бўлмаган жиноятлар 410 тага (43,1 фоизга), оғир жиноятлар 513 тага (47,9 фоизга), ўта оғир жиноятлар эса 97 тага (55,1 фоизга) кўпайганлиги таъкидланди.

[gallery-4542]

Таҳлилларга кўра, вилоятда аёллар томонидан содир этилган жиноятлар сони 151 тага, вояга етмаганлар томонидан содир этилган жиноятлар 37 тага, 60 ёшдан ошган эркаклар томонидан содир этилган жиноятлар 18 тага, ёшлар томонидан содир этилган жиноят 565 тага кўпайган бўлиб, асосан аёллар томонидан содир этилган жиноятлар Андижон шаҳар, Избоскан, Марҳамат, Хўжаобод, Шаҳрихон ва Қўрғонтепа туманлари, вояга етмаганлар томонидан содир этилган жиноятлар эса Андижон шаҳар, Андижон, Асака, Бўстон, Избоскан ва Олтинкўл туманлари ҳиссасига тўғри келган.

Судлар томонидан 25 минг 56 нафар шахсга нисбатан 19 минг 724 та маъмурий ҳуқуқбузарликка доир ишлар кўриб тамомланган. Маъмурий жазо қўлланилган шахсларнинг 14 минг 138 нафарига жарима, 134 нафарига махсус ҳуқуқдан маҳрум қилиш, 1 минг 746 нафарига маъмурий қамоқ жазолари қўлланилган. Туман, шаҳар судлари томонидан жами кўриб тамомланган маъмурий ҳуқуқбузарликка оид ишларнинг 32,7 фоизи сайёр суд мажлисларида кўрилган.

Андижон вилоят суди фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъати ва туманлараро судлари томонидан 19 минг 31 та фуқаролик ишлари кўриб чиқилди. 16 минг 444 таси юзасидан ҳал қилув қарорлари чиқарилди, шундан 14 минг 661 та даъво қаноатлантирилган бўлса, 1 минг 783 таси рад этилган. Шунингдек, анжуманда вилоят иқтисодий судлари томонидан жами 5 минг 986 иқтисодий мазмундаги ишлар кўрилганлиги қайд этилди.

Кўрилган иқтисодий ишлар таҳлил этилганда, ўтган йилнинг шу даврига нисбатан олди-сотди шартномаси юзасидан низолар 45 тага, маҳсулот етказиб бериш билан боғлиқ ишлар 268 тага, контрактация шартномаси бўйича ишлар 347 тага, пудрат шартномаси юзасидан низолар 48 тага, кредит шартномаси юзасидан ишлар 329 тага, лизинг билан боғлиқ ишлар 22 тага, суғурта билан боғлиқ ишлар 18 тага, коммунал хизмат кўрсатиш бўйича ишлар 25 тага, молиявий санкция қўллаш бўйича ишлар 160 тага ортган.

Анжуманда суд қарорлари сифати, суд таъсир чоралари, мурожаатлар бўйича ҳам кенг маълумотлар берилди.

Ф. УБАЙДУЛЛАЕВ, З. УМРЗОҚОВ (сурат), ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Оғир жиноятлар билан боғлиқ ишлар 47,9 фоизга ортган