Чирчиқ шаҳрида ўсмирлар (U17) ўртасида беш кун мобайнида ўтган Марказий Осиё чемпионатида 22 та олтин, 16 та кумуш ва 7 та бронза, жами 45 та медаль жамғарган Ўзбекистон терма жамоаси умумжамоа ҳисобида биринчи ўринни эгаллади.

Минтақанинг энг кучли 100 нафардан ортиқ оғир атлетикачилари иштирок этган бу галги мусобақа қизғин ва муросасиз курашларга бой кечди.   

Чемпионат сарҳисобига кўра, 9 та олтин, 4 та кумуш ва 3 та бронза, жами 16 та медалга эга чиққан Туркия терма жамоаси ҳамюртларимиздан кейинги иккинчи ўринни эгаллади. 8 та олтин, 1 та кумуш ва 2 та бронза медалини қўлга киритган Қозоғистон терма жамоаси эса умумжамоа ҳисобида кучли учликка якун ясади.   

Шунингдек, шиддатли беллашувларда қирғизистонлик спортчилар 34 та, Туркманистон вакиллари 13 та ва Тожикистон терма жамоаси аъзолари 7 та медалга сазовор бўлди.   

Таъкидлаш керакки, Марказий Осиё чемпионатининг бу галги мукофот жамғармаси 16 минг АҚШ долларини ташкил этди ва совриндорлар мос равишда 500 (олтин медаль), 300 (кумуш медаль) ва 200 (бронза медаль) АҚШ доллари миқдоридаги мукофотлар билан тақдирланди.   

Ўғил болалар орасида ўзбекистонлик Нодир Жўраев, қиз болалар орасида қозоғистонлик Ксения Позорова чемпионатнинг энг яхши спортчилари деб топилди.   

Т.Рўзиев, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Оғир атлетикачиларимиз Марказий Осиё чемпионатида тенгсиз