Бугун, 14 май куни Хитойда оғир атлетика бўйича катталар ўртасида ўтаётган Осиё чемпионатининг навбатдаги кунги баҳсларини ҳар қачонгидан ҳам кўп мухлис кузатиши кутилмоқда.
Боиси, "Токио-2020" Олимпия ўйинлари ғолиби, "Париж-2024" Олимпиадаси совриндори, жаҳон чемпиони, кўплаб халқаро мусобақалар ғолиби, дунё рекордчиси Акбар Жўраев мусобақадаги ўз иштирокини бошлайди.
Кун давомидаги баҳсларда шунингдек, терма жамоамиз аъзоларидан Шарофиддин Амриддинов, Турсуной Жабборова ҳамда Нигора Сувонова қитъа чемпионатида ўз омадини синовдан ўтказади.
Чемпионат якунланишига бир кун қолганда медаллар жамғариш борасида Хитой ва Шимолий Корея терма жамоалари етакчилик қилмоқда. Ўзбекистон терма жамоаси 4 та медаль билан кучли 11 таликка якун ясаган.
Эслатиб ўтамиз, Осиё чемпионатида 30 га яқин мамлакатнинг маҳоратли оғир атлетикачилари қатнашмоқда.
Т.Рўзиев, ЎзА