Пойтахтимизда оғир атлетика бўйича “Париж-2024” Олимпиадасининг рейтинг очколарини тақдим этадиган қитъа чемпионати олдидан ташкил этилган Осиё оғир атлетика федерациясининг Конгрессида 2025 йилги чемпионатларнинг манзиллари белгиланди.

Тадбирда иштирок этган Ўзбекистон Республикаси cпорт вазири Адҳам Икромов юртимизда меҳмон бўлиб турган Халқаро оғир атлетика федерацияси ва Осиё оғир атлетика федерацияси мутасаддилари, Ижроия қўмитаси аъзоларини қутлаб, Олимпия ўйинларига рейтинг очколарини тақдим этадиган чемпионатнинг Ўзбекистонда ўтказилиши ўзига хос воқелик эканини таъкидлади.  

Конгрессда қатнашган Халқаро оғир атлетика федерацияси президенти Муҳаммад Жалуд чемпионатни юқори даражада ташкил этилишига аъло даражада тайёргарлик кўрилгани, Ўзбекистон нуфузли спорт мсобақалари марказига айланиб бораётганини эътироф этди.  

Шундан сўнг Конгресс дастуридан ўрин олган қатор масалалар кўриб чиқилди. Кун тартибига мувофиқ, ташкилотнинг сўнгги бир йил давомида ҳар бир йўналишда амалга оширган ишлари таҳлил қилиниб, олдинда турган мусобақалар ва бошқа спорт тадбирларига кўрилаётган тайёргарликлар сарҳисоб қилинди.  

Йиғилиш давомида 2025 йилги мусобақалар тақвими борасида айрим қарорлар эълон қилинди. Хусусан, 2025 йил ўтадиган ўсмирлар ва ёшлар ўртасидаги қитъа биринчилигига номзод давлатлар орасида Ҳиндистон, катталар ўртасидаги баҳслар мезбонлиги борасида эса Хитой давлати ушбу мусобақаларни ўтказиш ҳуқуқига эга чиқди.  

Т.Рўзиев, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Оғир атлетика: 2025 йилги қитъа чемпионатлари манзили белгиланди