Одессага ҳужум: турар жой шикастланди, жабрланганлар бор
Россия Қуролли кучлари 27 апрелга ўтар кечаси Одесса шаҳрига учувчисиз дрон ёрдамида ҳужум уюштирди.
Натижада турар жой бинолари ва фуқаролик инфратузилмасига зарар етди, деб хабар бермоқда Украина расмий манбасига таяниб, DW нашри.
Вилоят ҳарбий маъмурияти раҳбари Олег Кипер дрон уриб туширилиши туфайли шаҳарнинг бир неча ҳудудида ёнғин юзага келган. Бир неча автомобиль, шунингдек меҳмонхона, омборхона ва бошқа иншоотлар зарарланган.
Қайд этилишича, ҳодиса оқибатида 13 киши жароҳатланган. Дастлабки зарбадан сўнг ҳудудда ҳаво ҳужуми хавфи эълон қилинган. Киев манбалари шаҳарга жами 50 га яқин дрон йўналтирилганини таъкидлаган.
Умуман, сўнгги кунларда Одесса тез-тез ҳужумга учраяпти. 26 апрель куни Украина Ҳарбий-ҳаво кучлари 144 ўзи учар учоқдан 124 таси уриб туширилганини билдирган.
Шунингдек, Днепропетровск вилоятида дрон ва артиллерия зарбаси натижасида саноат корхонаси, инфратузилма объектлари ва уй-жойлар шикастланган. Ҳудудда уч киши жароҳат олгани хабар қилинган.
Украина томони зарбалар фуқаролик инфратузилмасига қаратилган, дея баҳоламоқда. Россия расмийлари мазкур воқеалар юзасидан изоҳ бермаган.
Д.Ҳакимов, ЎзА