Ижтимоий тармоқларда тарқаган футбол майдонида маст ҳолатда "Captiva" русумли автомобилини одамларнинг устига ҳайдаган йигит иши Жиноят ишлари бўйича Сайхунобод туман судида кўриб чиқилди.
"Сўнги пушаймон, ўзингга душман" дея бежизга айтилмаган. Судда у ўз қилмишидан пушаймонлигини айтди. Аммо кеч бўлганди. Чунки, воқеа содир бўлган вақтда у икки нафар фуқарони автомашинасининг олд қисми билан уриб, воқеа жойидан қочиб кетганлиги инкор этиб бўлмайдиган далиллар билан тасдиқланди.
Унга 4 йилу 6 ой муддатга озодликдан маҳрум этиш жазоси тайинланиб, жазони оғир тартибли колонияда ўташлиги белгиланди.
—Бунга сабаб судланувчи бундан олдин Ўзбекистон Республикаси Жиноят-процессуал кодексининг 277-моддасида назарда тутилган жиноятни содир этганлиги боис, озодликдан чеклаш жазоси тайинланган бўлса-да, тартибни бузиб, ундан тўғри хулоса чиқармагани учун жазони қаттиқ тартибли колонияда ўташи белгиланди,—дейди Жиноят ишлари бўйича Сайхунобод туман суди раиси Фазлиддин Сувонқулов.
Қолаверса, маҳалланинг зўриман деган йигитнинг "Captiva" русумли автомобили жиноят қуроли сифатида топилиб, давлат фойдасига мусодара қилинди.
Ғулом Примов, ЎзА