Ғиждувон туманида 1 июнь куни Бухоро вилоятини иқтисодий-ижтимоий ривожлантириш масалалари бўйича йиғилиш бўлиб ўтди.

Президент Шавкат Мирзиёев сўзининг бошида ҳудуддаги ўзгаришларни қайд этди.

Сўнгги йилларда вилоят иқтисодиёти 1,5 баробар ўсиб, 53 триллион сўмдан ошган, аҳоли жон бошига 26 миллион сўмга етган. Саноат, қишлоқ хўжалиги ва хизмат кўрсатишда 4 минг 600 та корхона ташкил этилиб, 90 мингта иш ўрни яратилган. Экспорт 215 миллион долларга етган. Қоракўл, Жондор, Шофиркон ва Когон туманларининг  ҳар бирида саноат ҳажми йилига 1 триллион сўмдан ошган.

– Иқтисодиётни изчил ривожлантириб, яна иш жойлари очиш, ёшларни билимли ва касбли қилиш бўйича ҳали кўп ишлаш керак. “Оёғимиз остида” имкониятлар турибди. Улардан фойдаланиб, 544 та маҳалладаги 2 миллиондан зиёд аҳолининг шароитини янада яхшилаш зарур. Бунинг учун ҳар бир тизим ҳар куни меҳнат қилиши, изланиши керак, – деди Президент. 

Ишсиз, кам даромадли ва чет элда қийналган одамларга муносиб шароит яратиб, ишли қилиш ҳокимлар ва сектор раҳбарлари учун стратегик вазифа экани таъкидланди.

Шу боис Бухорода бу йил кичик бизнесга 5,9 триллион сўмга қўшимча яна 2,1 триллион сўм кредит берилиши айтилди. Бухородаги кичик бизнес, туризм ва сервис учун яна 100 миллион доллар алоҳида ажратилади. Булар орқали июнь-декабрь ойларида 78 минг аҳоли бандлигини таъминлаш мумкин.

Одамларни ишли қиладиган катта имконият саноат зоналарида. Когон туманида минг гектарда йирик саноат мажмуаси барпо этилмоқда. Биринчи босқичда 300 миллион долларлик лойиҳа амалга оширилади. Бу вилоят иқтисодиётига йилига 250 миллион доллар қўшилган қиймат, 2 мингта иш ўрни, 250 миллиард сўм солиқ тушуми ва 100 миллион доллар экспорт беради.

Электр техникаси тармоғида бу йил Бухоро шаҳри ва Қоровулбозорда 50 миллион долларлик 3 та йирик қувват ишга тушади. Темир-бетон маҳсулотлари чиқарадиган завод қурилади. Бухоронинг тарихий қисмида заргарлик маркази ташкил этилади.

Инвестиция лойиҳалари инфратузилмасига 200 миллиард сўм ажратилиши белгиланди. Натижада 405 миллион долларлик 5 та лойиҳанинг ишга тушиши тезлашади.

Масалан, Бухоро туманидаги нефть-кимё кластерида бензол, олефин, ароматик углеводород, нафтадан пентан ва гексан эритгичлари ишлаб чиқарилади. 4,5 триллион сўмлик қўшилган қиймат, 130 миллион доллар экспорт тушуми ва 600 та юқори даромадли иш ўрни очилади.

Вилоят саноат корхоналарининг кооперация харидларидаги ўрни камлиги кўрсатиб ўтилди. Мутасаддиларга ишлаб чиқарувчиларнинг давлат харидидаги иштирокини кенгайтириш бўйича топшириқ берилди. Шу мақсадда Кооперация порталида ҳақиқий ишлаб чиқарувчилар қатнашадиган тартиб қилиниб, корхоналар реестри ва йиллик қуввати янгилаб борилади.

Бухорода йилига 5 миллион хорижий турист келиши учун шароит яратилмоқда. Шаҳар марказида Боқий Бухоро маданий этнографик парки ва янги аэропорт қурилиши бошланди.

Шу билан бирга, вилоятдаги 30 та тарихий ёдгорликни таъмирлаш бўйича кўрсатма берилди. Зарафшон дарёси бўйида сайилгоҳ ташкил қилиш, Тўдакўл сув ҳавзаси бўйида дам олиш масканларини кўпайтириш зарурлиги айтилди.

Ҳукуматга улуғ аждодларимиз бой меросини чуқур ўрганиш, обидалар атрофида туризм контентини кўпайтириш бўйича дастур ишлаб чиқиш вазифаси қўйилди.

Қишлоқ хўжалигида ҳам фойдаланилмаган имкониятлар кўп. Вилоятда ип-калаванинг 57 фоизи мато қилинаяпти, қолгани хомашё шаклида 4 баробар арзон сотилаяпти.

Ёки, вилоятда 1 миллион 200 минг тонна мева-сабзавот етиштирилса-да, экспорти кўп эмас. Сабаби – мева-сабзавотларни сотиш жойлари ҳал қилинмаган, уларни қадоқлаш тизими йўқ.

Қоракўл эркин иқтисодий зонасининг 30 гектарида технопарк ташкил қилиб, мазкур тармоқлардаги корхоналарни жойлаштириш бўйича кўрсатма берилди. Хусусан, бинолар аралаш газлама ва буёқ хонага мослаб қурилади, чет эллик ва маҳаллий ҳамкорларга қулай шартларда тайёр ҳолда топширилади. Бу бир йилда тўлиқ қайта ишлаш тизимига ўтиб, экспортни икки баробар оширишга туртки беради.

Россиянинг Нижегород вилояти ва Пенза шаҳрида Бухоро вилоятининг бозорлари барпо этилади.

Ирригация масалаларига тўхталинар экан, вилоятда сув етказиш харажатининг 87 фоизи электр энергиясига тўғри келаётгани қайд этилди. Насослар энерготежамкорига алмаштирилса, йилига камида 400 миллиард сўмни иқтисод қилиш мумкинлиги айтилди.

Давлатимиз раҳбари йиғилиш Ғиждувонда бўлаётганига эътибор қаратиб, бу ерликларнинг ишбилармонлигини таъкидлади.

Сўнгги йилларда туман саноати 2 карра ўсиб, 2 триллион сўмдан ошган. Шу вақтда 2 мингдан зиёд янги тадбиркор иш бошлаган.

Бу суръатни давом эттирган ҳолда, тадбиркорларни экспортга йўналтириш, хонадонлардаги кичик ишлаб чиқаришларни “соядан” чиқариш, ёшларга касб ўргатиш, замонавий шифохона қуриш вазифалари белгиланди.

Ғиждувонлик тадбиркорлар 10-11-синф ва коллеж ўқувчиларига дарсдан сўнг касб ўргатиб, 2 миллион сўмгача ойлик тўлаш, бепул тушлик ва текин автобус билан таъминлаш таклифини билдирган. Президент бу таклифни маъқуллаб, хайрли тажрибага айлантириш кераклигини таъкидлади.  

Умуман, Ғиждувоннинг ўзида 25 минг иш ўрни, қўшимча 50 миллион доллар экспорт имконияти борлиги кўрсатиб ўтилди. 

Йиғилишда ҳокимлар ва сектор раҳбарларининг ахбороти, тадбиркорларнинг таклифлари эшитилди.

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Одамларга муносиб шароит яратиб, ишли қилиш – стратегик вазифа