Ўзбекистон Республикаси Ҳуқуқни муҳофаза қилиш академиясида “Одам савдоси билан боғлиқ жиноятларни тергов қилиш устидан прокурорлик назорати самарадорлигини ошириш масалалари” мавзусида семинар ўтказилди.

ЕХҲТнинг Ўзбекистондаги лойиҳалари координатори билан ҳамкорликда Буюк Британия экспертлари иштирокида ташкил этилган тадбирда прокуратура органлари ходимлари иштирок этди.  

Ҳуқуқни муҳофаза қилиш академияси бошлиғининг биринчи ўринбосари Евгений Коленко, ЕХҲТнинг Ўзбекистондаги лойиҳалари координатори Антти Карттунен одам савдоси глобал тус олган жиноятлардан бири экани, унга қарши курашишда барча воситалардан фойдаланиш зарурлигини таъкидлади. Бундай жиноятларни тергов қилишда эътибор қаратилиши зарур бўлган жиҳатларга тўхталди.  

Бу борада прокуратура органлари ходимларининг одам савдоси билан боғлиқ жиноятларни тергов қилиш ва суд жараёнининг амалий фаолиятга оид салоҳиятини ошириб бориш зарур.  

Икки кунлик тадбир давомида прокуратура органлари ходимлари одам савдоси билан боғлиқ жиноятларни тергов қилиш ва суд амалиёти соҳасида хорижий экспертлар тажрибаларини ўрганди. Ўзларини қизиқтирган саволларга малакали мутахассислардан жавоб олди.  

Н.Абдураимова,  

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Одам савдоси жиноятини тергов қилиш устидан прокурорлик назорати кучайтирилади