🏆JCH-2026⚽
Ўзбек
Özbek
Русский
English
French
German
Arabic
Қазақ
Spanish
Chinese
Сўнгги янгиликлар

Одам савдоси – давр муаммоси

Одам савдоси – давр муаммоси
Жамият
Танлаш
15:25 / 23.11.2021

Бухорода «Одам савдосига қарши курашиш масалаларида маҳаллий ташкилотларнинг салоҳиятини ошириш» мавзусида одам савдосига қарши кураш ҳудудий комиссиялари учун семинар-тренинг бўлиб ўтди.

Семинар Одам савдосига ва мажбурий меҳнатга қарши курашиш миллий комиссияси, Ўзбекистон Республикаси ИИВ, БМТнинг наркотиклар ва жиноятга қарши кураш бошқармасининг (БМТ НЖҚКБ) Марказий Осиёдаги минтақавий ваколатхонаси, АҚШ Давлат департаментининг Халқаро наркотиклар назорати ва ҳуқуқ-тартибот ишлари бюроси, Winrock International халқаро қишлоқ хўжалигини ривожлантириш институтининг Ўзбекистон Республикасидаги филиали ҳамда АҚШ Халқаро тараққиёт агентлиги (USAID) билан ҳамкорликда ташкил этилди.

Ҳозирги кунда одам савдосига қарши курашиш бўйича қабул қилинган янги қонун ҳужжатларини амалда татбиқ қилиш ва келгусида жойларда олиб борилаётган чора-тадбирларни янада такомиллаштиришга қаратилган таклифлар ишлаб чиқилиб, бу борада иштирокчиларнинг фикр-мулоҳазалари тингланди.

Икки кун давом этган тадбирда ҳуқуқни муҳофаза қилиш ва суд органлари ходимларидан иборат гуруҳлар учун Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида одам савдоси ва унга алоқадор жиноятлар таърифлари, Ўзбекистонда одам савдоси бўйича суд ишларида зарур далиллар, одам савдоси тўғрисидаги қонун каби мавзулар муҳокама қилинди.

Сўнг одам савдоси бўйича Бухоро вилоят судида амалга оширилган ислоҳотлар муҳокама қилинди. «Одам савдоси ва унга алоқадор жиноятлар квалификацияси» мавзусида амалий дарс ва муҳокамалар бўлиб ўтди.

Британия халқаро эксперти Винсент Диннинг «Одам савдоси билан боғлиқ жиноятларни очиш ва тергов қилиш бўйича хорижий тажриба» мавзуси асосида муҳокамалар бўлиб ўтди.

Семинарда одам савдосига оид вазият акс этган кейслар (муаммоли вазият) ечимида, иштирокчиларнинг ўқув машғулотларида, ўз муассасаларида ишлаш давомида олган билим ва кўникмаларига экспертларнинг хулоса ва таклифлари берилди.

Buxoro-Odam savdosi.23.11 (1).jpg
Buxoro-Odam savdosi.23.11 (2).jpg
Buxoro-Odam savdosi.23.11 (3).jpg
Buxoro-Odam savdosi.23.11 (4).jpg
Buxoro-Odam savdosi.23.11 (5).jpg
Buxoro-Odam savdosi.23.11 (6).jpg
Buxoro-Odam savdosi.23.11 (7).jpg
Buxoro-Odam savdosi.23.11 (8).jpg
Buxoro-Odam savdosi.23.11 (9).jpg
Buxoro-Odam savdosi.23.11 (10).jpg
Buxoro-Odam savdosi.23.11 (11).jpg
Buxoro-Odam savdosi.23.11 (12).jpg
Buxoro-Odam savdosi.23.11 (13).jpg
Buxoro-Odam savdosi.23.11 (14).jpg
Buxoro-Odam savdosi.23.11 (15).jpg
Buxoro-Odam savdosi.23.11 (16).jpg
Buxoro-Odam savdosi.23.11 (17).jpg
Buxoro-Odam savdosi.23.11 (18).jpg

Семинар давомида одам савдосидан жабрланганларни идентификация қилиш ва одам савдосига қарши курашишда нималарга эътибор қаратилиши ҳақида сўз борди.

Шунингдек, бошқа мамлакатларда одам савдоси жабрланувчиларини аниқлаш ва уларни қайта йўналтириш механизмлари, одам савдосига қарши курашиш бўйича маҳаллий комиссияларнинг роли, одам савдоси билан боғлиқ жиноятларни очиш ва далилларни йиғишда ННТ роли мавзуларида маърузалар тингланди.

Мазкур муаммони бартараф этиш юзасидан тегишли тавсиялар берилди.

 

Зариф Комилов, Тоҳиржон Истатов (сурат), ЎзА

Муаллиф: zarifkomilov