“Очиқ кодли операцион тизимларда ахборот хавфсизлигини таъминлашнинг замонавий усуллари ва алгоритмлари” мавзусида
Очилов Низомиддин Нажмиддин ўғлининг 05.01.05 – “Ахборотларни ҳимоялаш усуллари ва тизимлари. Ахборот хавфсизлиги” ихтисослиги бўйича “Очиқ кодли операцион тизимларда ахборот хавфсизлигини таъминлашнинг замонавий усуллари ва алгоритмлари” мавзусидаги техника фанлари доктори (DSc) илмий даражасини олиш учун ёзилган диссертация иши ҳимояси Тошкент ахборот технологиялари университети ҳузуридаги DSc.13/30.12.2019.Т.07.02 рақамли Илмий кенгашнинг 2023 йил 8 сентябрь куни соат 10:00 даги мажлисида бўлиб ўтади.
Манзил: 100084, Тошкент шаҳри, Амир Темур кўчаси, 108-уй. Тошкент ахборот технологиялари университети, Е-бино, 1-қават, 102-хона.
Тел.: (99871) 238-64-70; факс: (99871) 238-64-43;
e-mail: tuit@tuit.uz