Республика Гидрометеорология марказининг хабар беришича, 4 февраль куни Тошкентда ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди, Кечаси ва эрталаб туман тушиши мумкин. Шарқдан секундига 3-8 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 0-2 даража совуқ, кундузи 11-13 даража илиқ бўлади.
Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Айрим жойларда туман тушиши мумкин. Шарқдан эсаётган шамол ўз йўналишини ўзгартириб, ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда эсади. Баъзи жойларда шамолнинг тезлиги секундига 18-23 метргача кучайиши мумкин. Кечаси 0-5, кундузи 7-12 даража илиқ бўлади.
Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Айрим жойларда туман тушиши мумкин. Шарқдан эсаётган шамол ўз йўналишини ўзгартириб, ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда эсади. Баъзи жойларда шамолнинг тезлиги секундига 18-23 метргача кучайиши мумкин. Кечаси 0-5, кундузи 10-15 даража илиқ бўлади. Чўл ҳудудларида кечаси 0-5 даража совуқ, кундузи 3-8 даража илиқ бўлади.
Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Айрим жойларда туман тушиши мумкин. Шарқдан эсаётган шамол ўз йўналишини ўзгартириб, ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда эсади. Баъзи жойларда шамолнинг тезлиги секундига 18-23 метргача кучайиши мумкин. Кечаси 0-5 даража илиқ, баъзи жойларда 2 даражагача совуқ, кундузи 9-14 даража илиқ бўлади.
Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Айрим жойларда туман тушиши мумкин. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 0-5, кундузи 12-17 даража илиқ бўлади.
Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Баъзи жойларда туман тушиши мумкин. Шарқдан секундига 5-10 метр тезликда шамол эсади Кечаси 3 даража совуқ, 2 даража илиқ, кундузи 5-10 даража илиқ бўлади.
Республикамизнинг тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Айрим жойларда туман тушиши мумкин. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 5-10 даража совуқ, кундузи 0-5 даража илиқ бўлади.
МУҲИМ ҲОДИСАЛАР
4-7 февраль кунлари Ўзбекистон ҳудудига Туркманистон ҳудудларидан жуда илиқ ҳаво, сўнгра Волгабўйи ҳудудларидан нам ва салқин ҳаво массаси кириб келиши кутилмоқда.
4-6 февралда республика бўйича баъзи жойларда шамол кучайиши кутилмоқда, айрим жойларда чанг-тўзон кузатилади, жумладан, 4 февралда Қорақалпоғистон Республикасида, Хоразм, Навоий, Тошкент вилоятларида 18-23 м/с гача.
5-6 февралда Қорақалпоғистон Республикасида, Хоразм, Бухоро, Навоий, Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё, Қашқадарё, Сурхондарё вилоятларида 18-23 м/с гача, Навоий, Тошкент, Жиззах вилоятларининг айрим жойларида 25-28 м/с гача кучайиши мумкин.
5 февраль Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм вилоятида ва 6 февраль республиканинг барча ҳудудларида ёмғир ёғади, шимолда қорга айланади.
7 февралда баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади. Тоғли ҳудудларда 6-7 февралда ёғингарчилик (ёмғир, қор) баъзи жойларда кучли бўлиши мумкин.
ЎзА