Республика Гидрометеорология марказининг хабар беришича, 10 январь куни Тошкентда ҳаво булутли бўлади, қор ёғади, туман тушади. Йўлларда яхмалак юзага келади. Шимоли-шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси ва кундузи 2-4 даража совуқ бўлади.
Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Айрим жойларда туман тушиши мумкин. Ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 15-20, кундузи 5-10 даража совуқ бўлади.
Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда қор ёғиб, туман тушиши мумкин. Ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси ва кундузи 3-8 даража совуқ бўлади.
Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, айрим жойларда қор ёғиб, туман тушиши мумкин. Ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Шамолнинг тезлиги айрим жойларда секундига 15-20 метргача кучайиши мумкин. Кечаси ва кундузи 0-5 даража совуқ бўлади.
Қашқадарё вилоятида ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда қор ёғиб, туман тушиши мумкин. Ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Шамолнинг тезлиги айрим жойларда секундига 15-20 метргача кучайиши мумкин. Кечаси ва кундузи 3 даража совуқ, 2 даража илиқ бўлади.
Сурхондарё вилоятида ҳаво ўзгариб туради, айрим жойларда қор ёғиб, туман тушиши мумкин. Ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Шамолнинг тезлиги баъзи жойларда секундига 15-20 метргача кучайиши мумкин. Кечаси 3 даража совуқ, 2 даража илиқ, кундузи 0-5 даража илиқ бўлади.
Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, айрим жойларда қор ёғиб, туман тушиши мумкин. Ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Шамолнинг тезлиги баъзи жойларда секундига 15-20 метргача кучайиши мумкин. Кечаси ва кундузи 0-5 даража совуқ бўлади.
Республикамизнинг тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, қор ёғади, айрим жойларда кучли бўлади. Туман тушади. Қор кўчиши хавфи бор. Йўлларда яхмалак юзага келади. Ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси ва кундузи 3-8 даража совуқ бўлади.
Муҳим ҳодисалар
Жорий йилнинг 9 январь куни Ўзбекистонга Волгабўйидан Россия Европа қисмининг шимолий ҳудудларида шаклланган совуқ ҳаво массаси кириб келиши бошланади.
9-11 январь кунлари республика ҳудудининг катта қисмида ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади. Тоғолди ва тоғли ҳудудларда қор ёғади, баъзи жойларда кучли бўлади.
9-10 январь кунлари баъзи жойларда шамолнинг тезлиги секундига 15-20 метргача кучайиши мумкин.
10-15 январь кунлари республика бўйлаб аномал совуқ об-ҳаво бўлиши кутилмоқда. Ҳаво ҳарорати кечаси 12-17 даража, кундуз кунлари 5-8 даражагача совуқ, шимолда кечаси 17-22 даража, Устюрт ва чўл ҳудудларининг айрим жойларида 25-27 даража, кундуз кунлари 7-10 даражагача совуқ, жанубда ва Фарғона водийсида кечаси 5-10 даража, кундуз кунлари 2-5 даража совуққача пасаяди.
Йўлларда яхмалак юзага келади.
9-10 январь кунлари Ўзбекистоннинг тоғли ҳудудларида қор кўчиши хавфи бор.
ЎзА