“Толибон” ҳаракати раҳбарияти Aфғонистонни бошқариш учун кенгаш тузмоқчи, унинг таркибига 12 киши, жумладан, собиқ ҳукуматнинг бир неча аъзолари киради. Бу ҳақда Foreign Policy журнали хабар бермоқда.
– Толиблар Aфғонистонда президент ҳам, раҳбар ҳам тайинламайди. Шу билан бирга, улар ҳукуматнинг собиқ аъзоларига ўзлари танлаган янги кабинетда вазирлик лавозимларини бериш ниятида. Толибон шу тариқа халқаро миқёсда эътирофга эришиш учун инклюзив ҳукумат тузмоқчи, – дейилади хабарда.
Журналнинг ёзишича, толиблар ҳукуматнинг таниқли дала қўмондони, Aҳмад Шоҳ Масъуднинг ўғли Aҳмад Масъуд билан учрашишни хоҳлаяпти. Бироқ, бу эҳтимолдан йироқ экани айтилмоқда.