Эрон ҳукумати Афғонистон билан чегарадош ҳудудга зирҳли техникалар ва танклардан иборат катта бўлинмани ташлади.

Сешанба куни эрталаб Афғонистоннинг Aamaj News агентлиги шу ҳақда ёзмоқда.

Маълумотни Теҳрон томони ҳозирча тасдиқламаган ҳам, рад ҳам этмаган.

Аниқлик киритилишича, чегарага 88-танк дивизияси жўнатилган. Ушбу қарор хавфсизлик нуқтаи-назаридан қабул қилинди, чунки куни кеча "Докарун" (Эрон) ва "Ислам-Кала" (Афғонистон)  чегара ўтиш постида жойлашган туманда можаро келиб чиққан.

23 апрелда чегара ўтиш постида икки мамлакат чегарачилари ўртасида можаро келиб чиққан ва натижада Эрон томони чегарани вақтинчалик ёпиб қўйган. Tasnim News Agency агентлигининг ёзишича, толиблар  “Ислам-Кала”дан унчалик узоқ бўлмаган жойда йўл қурилишини бошлаган. Эронлик чегарачилар келиб ишни тўхтатган, чунки хабарда таъкидланишича чегара ҳудудида йўл қуриш бўйича расмий келишув йўқ экан.

IRNA агентлигининг маълум қилишича, ҳозирда ишлар тўхтаган, икки мамлакат вакиллари ушбу масалани муҳокама қилишга тайёрланмоқда.

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
ОАВ: Эрон Афғонистон билан чегарадош ҳудудига танклардан иборат ҳарбий бўлинмани ташлади