Оқ уйда Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев тантанали кутиб олинди
Аввал хабар қилинганидек, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Америка Қўшма Штатлари Президенти Дональд Трампнинг таклифига биноан рафиқаси билан 2018 йил 15 май куни илк расмий ташриф билан Вашингтонга келди.
Вашингтон, 16 май. ЎзА махсус мухбири Абу Бакр ЎРОЗОВ хабар қилади.
Ташрифнинг асосий тадбирлари 16 май куни Америка Қўшма Штатлари Президентининг расмий қароргоҳида бўлиб ўтди.
Оқ уйда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевни Америка Қўшма Штатлари Президенти Дональд Трамп кутиб олди.
Маълумки, Ўзбекистон Республикаси ва Америка Қўшма Штатлари ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатилганига 25 йил бўлди. Ўтган даврда Ўзбекистон ва АҚШ ўртасида алоқалар турли соҳаларда жадал ривожланиб, сўнг йилларда Президентлар икки марта - 2017 йил май ойида Саудия Арабистонининг Ар-Риёд шаҳрида ўтган араб-мусулмон мамлакатлари ва АҚШ саммити ва 2017 йилнинг сентябр ойида БМТ Бош ассамблеиясининг 72-сессияси доирасида учрашиб, мамлакатларимиз ўртасидаги мавжуд алоқалар ва истиқболдаги режалар хусусида суҳбатлашган эди. Шунингдек, 2017 йилда Ўзбекистон ва АҚШ раҳбарларининг телефон орқали мулоқоти бўлиб ўтди.
Мулоқотларда давлат раҳбарлари долзарб халқаро ва минтақавий муаммолар юзасидан фикр алмашдилар. Минтақавий хавфсизликни таъминлаш, Афғонистондаги вазиятни барқарорлаштириш, халқаро терроризм, экстремизм ва радикализмга қарши кураш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.
АҚШ Президенти Ўзбекистоннинг минтақа мамлакатлари билан яхши қўшнилик муносабатларини ривожлантириш ва кооперацияни фаоллаштиришга қаратилган, Марказий Осиёда тинчлик ва барқарорликни мустаҳкамлашга хизмат қиладиган очиқ ва конструктив ташқи сиёсати ва фаол саъй-ҳаракатларини ҳар доим қўллаб-қувватлаб келган.
Ўзбекистон билан Американинг стратегик шериклик муносабатларини янада ривожлантириш, айниқса, минтақавий ва халқаро тинчлик ва барқарорликни таъминлаш борасидаги долзарб масалалар бўйича икки давлат раҳбарларининг ёндашувлари муштараклиги мамлакатларимиз ўртасидаги кенг қамровли муносабатларни изчил ривожлантириш учун мустаҳкам асос бўлиб хизмат қилмоқда.
Ўтган вақт давомида Ўзбекистон ва АҚШ давлатлари ўзаро англашув, ҳурмат ва икки томонлама манфаатдорлик тамойилларига асосланган стратегик шериклик руҳидаги муносабатларни ривожлантириш йўлида муҳим қадамларни қўйди.
Икки томонлама ҳамкорликни кенгайтиришнинг истиқболли режаларини биргаликда кўриб чиқиш мақсадида Президент Дональд Трамп Ўзбекистон раҳбарига АҚШга расмий ташриф билан келишни таклиф қилди.
Ўзбекистон Президенти томонидан қабул қилинган бу таклиф олий даражадаги мулоқотларнинг янги даврини бошлаб берди.
Ташрифнинг биринчи куни икки давлат раҳбарларининг тор доирадаги учрашувлари билан бошланди.
Америка Қўшма Штатлари Президенти Дональд Трамп Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевга АҚШга келиш таклифини қабул қилгани учун миннатдорлик билдириб, икки мамлакат ўртасидаги сиёсий, савдо-иқтисодий ва маданий гуманитар соҳаларда алоқаларни янада ривожлантириш, минтақавий хавфсизлик ва барқарорлик соҳасидаги умумий мақсадларни амалга оширишда биргаликда ишлашдан мамнун эканлигини қайд этди.

- Америка Қўшма Штатлари Ўзбекистон Республикаси ва унинг қўшни давлатлари суверенитети, мустақиллиги ва ҳудудий яхлитлигини, шунингдек, Сизнинг Марказий Осиёни янада тараққий эттириш ва ўзаро ҳамжиҳатлигини мустаҳкамлашга йўналтирилган саъй-ҳаракатларингизни қўллаб-қувватлайди, -деди Дональд Трамп.
Дональд Трамп Ўзбекистон Президентининг минтақавий ёндашувга доир ташаббусини қўллаб-қувватлаши, иқтисодиёт, жумладан, Афғонистон билан савдо алоқаларини ривожлантиришини қайд этди.
Ўз навбатида Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон делегациясига кўрсатилган юксак эҳтиром учун миннатдорлик билдирди.
- Ўтган даврда ўзаро дўстлик ва шериклик муносабатларида мустаҳкам пойдевор яратилди. 2017 йилда бўлган учрашув ва телефон мулоқотида муҳокама этилган масалаларни бугун маромига етказиш ва янги, кўп қиррали ҳамкорлигимизни жадал ривожлантиришда янги қадам бўлади деб ўйлайман, - деди Шавкат Мирзиёев. - Ўзбекистон ва АҚШдаги Президент сайловларидан кейин мамлакатларимиз муносабатлари янги босқичга кўтарилди. Бугун қабул қилинадиган «Ўзбекистон ва Америка Қўшма Штатлари: стратегик шериклик янги даврининг бошланиши» номли Қўшма баёнот ўз номи ва моҳияти билан кўп нарсани англатади. Томонларнинг узоқ келажакка мўлжалланган интилишларидан далолат беради.
Давлатимиз раҳбари мамлакатимиз ташқи сиёсатининг фундаментал принцип ва концептуал асослари ўзгармасдан қолишини алоҳида таъкидлади. Ўзбекистон Республикаси Америка Қўшма Штатлари билан анъанавий муносабатларни сақлаш, ҳар томонлама ҳамкорликни изчил мустаҳкамлаш ва ривожлантиришнинг қатъий тарафдоридир.
Президентимизнинг АҚШга расмий ташрифи тафсилотлари жаҳоннинг энг нуфузли оммавий ахборот воситаларида кенг ёритилмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Америка Қўшма Штатларига расмий ташрифи давом этмоқда.