Япониянинг Кобе шаҳрида давом этаётган пара енгил атлетика бўйича жаҳон чемпионатининг навбатдаги кунги баҳслари бошланди.
Унда аёллар ўртасида F54 классида ядро улоқтириш дастурида иштирок этган Нурхон Қурбонова 7.48 метр натижа қайд этиб, делегациямиз ҳисобига бронза медалини келтирди ва ушбу йўналишда “Париж-2024” ёзги Паралимпия ўйинларига тўғридан-тўғри лицензияни ҳам қўлга киритди.
Эслатиб ўтамиз, Нурхон Қурбонова 2023 йил Парижда бўлиб ўтган Жаҳон чемпионатида найза улоқтириш дастурида олтин медаль ҳамда Паралимпия ўйинларига лицензияга сазовор бўлган эди. Шу тариқа ҳамюртимиз Франция пойтахтида бўладиган ўйинларда 2 та йўналишда медаллар учун баҳс олиб боради.
Жавоҳир Тошхўжаев,
ЎзА