“Нуроний”нинг анънавий махсус сони
Ўзбекистон нуронийларининг ижтимоий-оммабоп газетаси “Нуроний”нинг махсус сони нашрдан чиқди.
“Эъзоз, эҳтиром ва эътироф қутлуғ бўлсин, азиз нуронийлар!” қутлови билан бошланади махсус сон.
Давлатимиз раҳбарининг қуйидаги дил сўзлари газета мазмун-моҳиятини очиб беради: “Кексаларни эъзозлаш, уларга ҳурмат-эҳтиром кўрсатиш халқимизга хос фазилатлардан. Мамлакатимизда ёши улуғ инсонларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш, турмуш шароитларини янада яхшилаш, саломатлигини мустаҳкамлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Зотан, нуронийларни эъзозлаган кам бўлмайди”.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 28 декабрдаги “Ўзбекистон фахрийларини ижтимоий қўллаб-қувватлаш “Нуроний” жамғармаси фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-4906-сон фармони ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Меҳнат фахрийси” кўкрак нишонини таъсис этиш тўғрисида”ги 2017 йил 14 июлдаги ПҚ-3133-сон қарори ижросини таъминлаш мақсадида “Нуроний” жамғармаси Васийлик Кенгаши мамлакатимизда ўз меҳнати, обрў-эътибори билан жамоадошлари, маҳалладошлари орасида ҳурмат-эҳтиромга эга бир гуруҳ замондошларимизни “Меҳнат фахрийси” кўкрак нишони билан тақдирлади.
“Меҳнат фахрийси” кўкрак нишони билан мукофотланган барча ватандошларимизни чин дилдан қутлаймиз!
Алишер Нарзуллоев,
ЎзА