Нурмат Отабеков Тошкент шаҳар ҳокимлигида касал аниқланганини рад этди

Бугун ўтказилган брифингда Санитария – эпидемиология назорати давлат инспекцияси раҳбари Нурмат Отабеков шундай деди:
Бугун ўтказилган брифингда Санитария – эпидемиология назорати давлат инспекцияси раҳбари Нурмат Отабеков шундай деди:
— Тошкент шаҳар ҳокимлигидан касал аниқлангани ҳақидаги маълумот нотўғри. Бундай хабарни интернет тармоғига ким қўйганидан хабарим йўқ. Лекин бу ҳақиқатдан йироқ маълумот. Бу каби маълумотни тарқатувчиларга ҳам ўзига яраша жавобгарлиги борлигини эслатиб ўтмоқчиман.
Қайд этиш керакки, кечаги кунга қадар Ўзбекистонда 61 666 киши коронавирусга тест топширган. 7 апрель кунининг ўзида мамлакат бўйлаб 5800 та лаборатория таҳлили ўтказилган. Лаборатория таҳлиллар барча ҳудудларда амалга оширилмоқда.