Нуриддинова Зиёда Aмриддин қизининг техника фанлари фалсафа доктори (PhD) диссертация иши ҳимояси тўғрисида
«Aзнек кони фосфоритларини қайта ишлаб экстракцион фосфор кислотаси олиш технологияси ва техноген чиқиндиларни қайта ишлаш» мавзусида
Нуриддинова Зиёда Aмриддин қизининг 02.00.13 – “Ноорганик моддалар ва улар асосидаги материаллар технологияси” ва 11.00.05 – “Aтроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш” ихтисосликларидан (техника фанлари) фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини олиш учун тайёрлаган «Aзнек кони фосфоритларини қайта ишлаб экстракцион фосфор кислотаси олиш технологияси ва техноген чиқиндиларни қайта ишлаш» мавзусидаги диссертация ишининг ҳимояси Навоий давлат кончилик ва технологиялар университети ҳузуридаги илмий даражалар берувчи DSc.31/2025.27.12/Т.01.01 рақамли Илмий кенгашнинг 2026 йил 14 ноябрь соат 9:00 даги мажлисида бўлиб ўтади.
Манзил: 210100, Навоий шаҳри, Ғалаба Шоҳ кўчаси, 76в-уй.
Тел.: (79) 223-23-32; Факс (79) 223-49-66.
e-mail: info@nsumt.uz