Тошкент вилояти ҳокими раислигида Нурафшон шаҳрида турли соҳа вакиллари иштирокида йиғилиш бўлиб ўтди. Унда асосий масалалардан бири, талабалар ётоқхоналарини ўқув мавсумига тайёрлаш ишлари муҳокамасига бағишланди.

Хусусан, ҳудуддаги 9 та олийгоҳда 6 минг 960 қувватга эга 19 та талабалар турар жойлари мавжуд. Жорий йилнинг 25 август кунига қадар яна 3 та 1 минг 500 ўринли талабалар турар жойи фойдаланишга топширилиши натижасида умумий қуввати 8 минг 460 тага етди.  

Шунингдек, йиғилишда маҳаллийлаштириш дастури ижроси ва 2025 йилда амалга ошириладиган лойиҳалар бўйича Нурафшон, Олмалиқ, Чирчиқ, Бекобод шаҳарлари, Ўрта Чирчиқ, Қибрай, Бўка туманлари ҳокимларининг ахборотлари тингланди.  

Айрим туман ва шаҳарларда локализация масаласи билан шуғулланиш ачинарли ҳолга келиб қолгани, бунда энг салбий кўрсаткич Нурафшон шаҳри ҳиссасига тўғри келаётгани таъкидланди. 

Жорий йилнинг январь-июнь ойларида жами 300 мингга яқин янги иш ўринлари ташкил этиш белгиланган. Таҳлилларга кўра инвестиция, хизмат кўрсатиш, қишлоқ хўжалиги, қурилиш соҳасида яратилган иш ўринлари энг юқори кўрсаткичли инвестиция соҳасига тўғри келиши таъкидланди.  

Шунингдек, Норасмий иш ўрнини расмий секторга ўтқазиш йўналишида ҳам белгиланган вазифалар таҳлил қилинди. Муҳокамадаги мавзулар юзасидан масъуллар зиммасига вазифалар юкланди ва тегишли қарорлар қабул қилинди.  

А.Мусаев,ЎзА.

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Нурафшонда ҳоким иштирокида йиғилиш бўлиб ўтди