Нурафшон шаҳрида Бутунжаҳон атроф-муҳитни ҳимоялаш куни муносабати билан экологик акция ўтказилди.

Тошкент вилояти Экология бошқармаси ҳамда Нурафшон шаҳар ҳокимлиги билан ҳамкорликда Нурафшон шаҳрида жойлашган “Нурафшон сити” ҳудудида “Қушлар учун ин” акцияси ташкил этилди.

 Унда дастлаб, Тошкент вилояти Экология бошқармаси Нурафшон шаҳар бўлими бошлиғи Элёр Кушбаев тадбир иштирокчиларига дарахтларга қуш инларини ўрнатишда амалий кўрсатмалар берди. 

Шундан сўнг волонтёр ёшлар, экофаоллар томонидан шаҳар бўйлаб қуш уяларини ўрнатиш ишлари олиб борилди. 

Экология вазирлиги Ахборот хизматининг маълум қилишича, ушбу тадбирда қушларга 1000 дона инлар Нурафшон шаҳридаги умумтаълим мактаблари, мактабгача таълим муассасалари, дам олиш масканларига ва шаҳар бўйлаб ўрнатиб чиқилган. 

 Тадбирда иштирок этган шаҳар ҳокими И.Кличханов ушбу ташаббуснинг аҳамиятига тўхталар экан, уни ёшларда табиатга меҳр ва масъулият ҳиссини шакллантиришга хизмат қилаётган муҳим қадам сифатида баҳолади. 

“Мақсадимиз — Нурафшон шаҳрида қушлар ва инсонлар учун қулай экологик муҳит, барқарор экотизим яратишдир” дея таъкидлайди, шаҳар ҳокими.

М.Эшмирзаева, ЎзА 

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Нурафшонда 1000 дона қуш уялари ўрнатилди