Фуқаролик ишлари бўйича Нукус туманлараро судининг 2022 йил 17 февралдаги ижро ҳужжатига асосан, ундирувчи Т.Ш.нинг фойдасига тарбиясидаги уч нафар фарзандининг таъминоти учун қарздор И.К.нинг ҳар ойдаги жами даромадидан 50 фоиз миқдорида алимент ундириш белгиланган.

Мазкур ижро ҳужжати Мажбурий ижро бюроси Нукус шахар бўлими иш юритувига келиб тушган ва бўлим давлат ижрочилари томонидан ижро ҳаракатлари олиб борилган.  

Ижро ҳаракатлари давомида қарздорнинг алимент тўловларидан қарздорлиги юзага келганлиги сабабли бўлим давлат ижрочиси томонидан Ўзбекистон Республикаси “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги қонуннинг 421-моддасига асосан, отанинг Ўзбекистон  Республикасидан ташқарига чиқиш ҳуқуқига нисбатан 2022 йил 29 декабрда чеклов ўрнатилган.

Қарздор Тахиатош туманида жойлашган ўзининг номидаги икки хонали уйини собиқ турмуш ўртоғига 2024 йил 19 апрель куни ҳадя этди. Шундан сўнг, ундирувчи Т.Ш. Бюронинг Нукус шаҳар бўлимига келиб, юқорида кўрсатилган суд ҳужжати асосида ундирилиши белгиланган алимент пулидан воз кечишини билдириб ариза берди ва ижро ҳаракати тугатилди.

Довуд Абибуллаев, ЎзА мухбири

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Нукуслик ота алимент ўрнига уй ҳадя қилди